Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, мактаб ва таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагоглар учун бир қатор меҳнат ва моддий имтиёзлар кафолатланди.
Қабул қилинган қарорларга кўра, ўқитувчиларга ҳафтасига кўпи билан 36 соатлик иш вақти, 56 кунлик ҳақ тўланадиган узайтирилган меҳнат таътили ва касал бўлганида моддий ёрдам кўзда тутилган.
Шунингдек, олис ҳудудларда дарс берадиган ва инклюзив синф ўқитувчиларига 40–50 фоизгача устамалар, тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишлари учун қўшимча ҳақ тўланади ҳамда мактабда ўрнак кўрсатган педагоглар рағбатлантирилади.
Бундан ташқари, педагоглар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади, "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танлови ғолибига ярим миллиард сўм ажратилади ва фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчиларнинг малака тоифаси бир поғона оширилади.
Педагогларнинг фарзандлари учун давлат хизматларига 50 фоиз чегирмалар берилади, шу билан бирга, уларнинг касбий фаолиятига ноқонуний аралашганлик учун қонунчиликда тегишли жавобгарлик белгиланган.
Аввалроқ Ўзбекистонда педагогларнинг фарзандлари учун контракт тўловига 30 фоиз чегирма берилиши ҳақида хабар берилганди.

Изоҳлар мавжуд емас