Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда рус тили ўлмайди. Россиялик ўқитувчи Бухоро ва Тошкентдаги фаолияти ҳақида сўзлаб берган
Жамият

Ўзбекистонда рус тили ўлмайди. Россиялик ўқитувчи Бухоро ва Тошкентдаги фаолияти ҳақида сўзлаб берган

758
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда 2020 йилдан буён Алишер Усмоновнинг хайрия жамғармаси ҳомийлигида “Класс” номли ноёб гуманитар лойиҳа амалга ошириб келинмоқда. Ташаббус бошлангандан буён 220 нафар россиялик ўқитувчи ва услубчилар таълим миссияси доирасида Ўзбекистонга ташриф буюришган.

Улардан бири Саратовдан келган Олга Царёвадир. 20 йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган ўқитувчи мамлакатимизда икки йил давомида ўзбекистонлик мактаб ўқувчиларига рус тилидан дарс берди. Batafsil.uz. мухбири у билан Ўзбекистонда рус тилининг келажаги бор-йўқлиги, ҳозирда уни ўрганишга нима тўсқинлик қилаётгани, шунингдек, нега россиялик ўқитувчилар ўзбек қишлоқларига келаётганини ҳақида суҳбатлашди.

Унинг сўзларига кўра, тўғри ёндашув қўлланилганда Ўзбекистондаги "буюк ва қудратли" рус тилига қизиқиш фақат ўсиб боради. Аммо бир қатор муаммоларни ҳал қилиш лозимдир.

photo_2022-07-01_13-08-38.jpg

Имкониятларни кўра олиш

Ўзбекистонга бориш таклифи менга жуда қизиқ туюлди. Мен узоқ вақт давомида чет элликлар билан ишлаганман, жумладан, туркийзабон ўқувчиларим бўлган. Уларнинг тили ва маданияти билан қизиқардим, кўп фойдали ишларни қила олишимни билардим. Шунинг учун ушбу миссияга рози бўлдим, чунки болалар билан тўғридан-тўғри улар яшайдиган ижтимоий муҳитда ишлаш жуда қизиқ: барча ижобий ва салбий томонлари дарров кўринади.

Ўзбекистонда рус тили билан боғлиқ вазият турлича. Аввалига Бухоро вилояти Ромитан тумани Атфор қишлоғида яшаб, ишладим. У ерда ижтимоий муҳитда рус тили жуда кам қўлланилади. Мен эҳтимол, болалар билан мулоқот қилиши мумкин бўлган ягона рус тили ташувчиси бўлганман. Шунинг учун улар билан иложи борича кўпроқ вақт ўтказишга, нафақат дарс давомида, балки синфдан ташқарида ҳам ўзаро алоқада бўлишга ҳаракат қилдим.

2021-2022 ўқув йилида Тошкентдаги 222-сонли мактабда ишладим. Пойтахтда рус тили жуда фаол ишлатилади. Шунинг учун ҳам Бухоро вилоятида яшаган пайтларимдагидек, ўзбек тили бўйича минимал билимларимни амалда қўллашим шарт эмас эди. Бозордан ташқари   деярли ҳамма жойда русча гапирдим. Бу тафовут ўзбек зиёлиларининг аксарияти пойтахтда тўплангани, кўплаб пойтахтликлар Россиянинг олий ўқув юртларини битиргани билан боғлиқ.

Кўп ўзбеклар, ҳақиқатан ҳам, рус тилида мукаммал гапиришади. Аммо булар асосан кўп йиллар давомида ўз касби бўйича ишлаган ўқимишли одамлардир, уларга рус тили тўғридан-тўғри мулоқот учун керак. Уларнинг айтишича, рус тили китоб ва ихтисослашган журналлардаги нашрларни ўқиш, фильмлар томоша қилиш имкониятини беради. Яъни, улар тилдан доимий равишда билим даражаларини ошириш учун фойдаланадилар.

photo_2022-07-01_13-08-35.jpg

Ҳам пойтахтга, ҳам вилоятларга ташриф буюриб, ишонч билан айта оламанки, ҳозирда рус тили Ўзбекистонда жуда оммабоп. 18-25 ёшдаги кўплаб ёшлар онгли равишда рус тилини ўрганишмоқчи. Улар буни фойда, ажойиб имконият деб билишади, чунки кўпчилик Россияга ишлаш ва ўқиш учун боришади.

Ишончим комилки, Ўзбекистонда рус тили ўлмайди. Аксинча, ҳозирда мамлакатларимиз ўртасида янада яқинлашиш тенденцияси кузатилмоқда, иқтисодий алоқалар ва туризм фаол ривожланмоқда. Тўғри ёндашув қўлланилса, рус тилига қизиқиш фақат ўсиб боради. Қолаверса, агар яхши мутахассислар билан таъминланса, қисқа вақт ичида тилни ўрганиш учун ҳам кўпроқ имкониятлар мавжуд бўлади. Бироқ, мутахассислар шунчаки алифбони ўргатишлари эмас, болалар билан яқиндан иш олиб боришлари мақсадга мувофиқдир.

Ўқувчиларим бир ой ўтар-ўтмас рус тилида гапиришни бошлашганида, бундан хабар топган кўплаб ота-оналар ёнимга келиб, ўғли/эри/жиянини ўргатишни илтимос қилишди. Шунинг учун менинг фикримча, ўсиш бор. Рус тилини ўрганиш имкониятлари кўпайса, бу тил янада қизиқроқ бўлиши табиий. Бизнинг миссия айнан шу мақсадга қаратилган.

photo_2022-07-01_13-08-26.jpg

Рус тили билан боғлиқ вазият ўзгарди, аммо дарсликлар ўша-ўша

Жараённи тезроқ бориши учун, албатта, бир қатор муаммоларни ҳал қилиш керак. Дарсликларни албатта ўзгартириш лозим. Амалдаги дарсликлар рус тили ўз она тили бўлмаган, аммо жамиятда ундан фойдаланиладиган болаларга мўлжалланган.

Масалан, собиқ Совет иттифоқи даврида рус тили болаликдан ҳамма учун иккинчи тил эди – болалар боғчасида, кўчада, телевизорда рус тили ишлатилган. Энди вазият бошқача.

Мактаб ўқувчилари, айниқса, чекка ҳудудларда яшовчиларда зарурий сўз бойлиги йўқ, шу туфайли ўқув дастурини ўзлаштира олмаяпти. Агар болаларга улар ўзлаштира олмайдиган кўплаб маълумотлар берилса, мавзуга қизиқиш йўқолади. Мактабга келиб, гапирмайдиган болаларни танлаганимда, уларнинг даражасига қараб материал беришни бошладим, бундан улар ниҳоятда хурсанд бўлишди. Бундан олдин улар ҳеч нарсани умуман тушунмаган.

photo_2022-07-01_13-08-23.jpg

Шунинг учун рус тилини хорижий тил сифатида ўқитиш методологияси бўйича дарсликлар керак. Методика ўқувчиларни дастлабки даражадан бошлаб босқичма-босқич ўқитишни ўз ичига олади.

Инглиз тилини қандай ўрганамиз? Алифбони,   оддий сўзларни ўрганишдан бошлаймиз, кейин аста-секин феълларни, тил конструкцияларини киритамиз. Гап шундаки, бунда бола илгари тилни билмаганлиги инобатга олинади. Рус тилида ҳам шуни назарда тутиш керак. Бироқ, илгари ишлатилган дарсликларда   шундай сўзлар мавжудки, бола аввал уларни билиши лозим.

Илгари рус тилини ўрганмаган бола масалан, Жек Лондоннинг ҳикоясидаги ноёб сўзлар ишлатиладиган мураккаб синтактик конструкцияларни ўқий олмайди. Бунинг мутлақо иложи йўқ. Бироқ, ҳозирда бу каби ҳолатлар ўзбек дарсликларида мавжуд.

Россия ва ўзбекистонлик мутахассислар “Рус тили хорижий тил сифатида” методикаси бўйича рус тилининг янги дарсликларини ишлаб чиқдилар. Билишимча, ҳозирги пайтда иккинчи синф учун дарслик синовдан ўтган. У билан ишлаш имкониятига эга бўлдим. Хулоса қилишим мумкинки, бу болаларнинг тил даражасига кўпроқ мос келади.

photo_2022-07-01_13-08-21.jpg

Турлича ёндашув талаб этилади

Қуйидагиларни ҳам ҳисобга олиш керак: қишлоқларда болаларнинг тил билиш даражаси жуда паст бўлса, Тошкент мактабларида турлича. Кимнигдир боласи русча болалар боғчасига борган, кимдир уйда рус тилидан фойдаланади ва кимдир уни умуман ишлатмайди. Ўқитувчи эса ахборотни кимга йўналтириш кераклигини билмайди. Бу жуда қийин.

Шунинг учун Тошкент мактабларида болаларни тил гуруҳларига бўлиш керак деб ҳисоблайман, чунки ҳар бир гуруҳга турлича ёндашиш керак. Бошланғич даражадаги болалар билан битта дарслик бўйича, юқори даражадаги сўзлашувчиларни бошқа дарсликка асосан ўқитиш керак.

Бундан ташқари, кучимизни нафақат мактаб ўқувчиларига, балки катта ёшдаги болаларга ҳам йўналтиришимиз керак. Улар одатда рус тили бўйича қўшимча курслар олиш учун ўқув марказларига мурожаат қилишсада, ҳар доим ҳам юқори сифатли таълим олиб билишмайди. Мен бунинг гувоҳи бўлганман.

Шунинг учун қўшимча курсларни ўтказиш жуда фойдали бўлади. Тошкентда В1 даражасига эга бўлган ва уни яхшилашни хоҳлайдиган ёшлар жуда кўп. Улар рус тилида адабиёт ўқишни, қўшиқ тинглашни, фильмларни томоша қилишни, тилни янада мукаммал билишни хоҳлашади. Бундан ташқари, кўпчиликка ишлаш учун Россияга боришдан олдин рус тилининг асослари керак. Келажакда буни осонлаштириш учун уларга ушбу имконият берилиши лозим.

photo_2022-07-01_13-08-36.jpg

Ўқитувчилар етишмовчилиги ва уларда рағбатнинг   камлиги

Албатта, биргина дарсликлар муаммони ҳал қилмайди. “Рус тили хорижий тил сифатида” фани методикасига мувофиқ ўқув материалларини тайёрлаган ҳолда, ўқитувчиларни ушбу дарсликлардан фойдаланишга ўргатиш керак.

Афсуски, институтларда ушбу методика бўйича ўргатилмайди, ҳатто Россияда ҳам буни   ҳамма билмайди. Фақат чет элликлар билан бевосита ишлайдиганлар бундан хабардор, бироқ бундай мутахассислар унчалик кўп эмас.

Қишлоқ жойларида катта муаммо шундаки, рус тили ўқитувчилари жуда кам. Муаммо бошқа соҳа ўқитувчиларини қайта тайёрлаш орқали ҳал қилинмоқда. Бироқ, кўпинча уларнинг ўзи ҳам тилни яхши билишмайди.

Бундан ташқари, Ўзбекистондаги ўқитувчилар Россия Федерацияси ва “Россотрудничество” томонидан ўтказиладиган халқаро танловларда иштирок этишга унчалик ҳам рағбат сезишмайди. Бу ҳам ўз ўрнида, тилнинг ривожланишига тўсқинлик қилади: ўқитувчилар янги тажриба ва чет эллик ҳамкасблар билан мулоқот қилиш орқали ўз малакаларини ошириш имкониятини бой беришади. Қолаверса, бундан тадбирлар натижасида болаларда тилни янада чуқурроқ ўрганишга илоҳим шаклланади.

photo_2022-07-01_13-08-39.jpg

Маълум бўлишича, онлайн тадбирлар - олимпиадаларда, танловларда, конференцияларда қатнашиш учун ўқитувчиларга устама учун балл берилмайди. Аммо халқаро мусобақалар ҳамма вақт ҳам бевосита учрашиш асосида ташкил этилмайди. Болаларни сидқидилдан ўқитаётган, ўқувчиларига катта танловларда совринли ўринларга эришишда ёрдам бераётган, тилни тарғиб этишга қизиқиши катта бўлган бундай ўқитувчилар қўшимча бонуслар олмаслиги мени жуда хафа қилди.

Болалар ўрганишга тайёр

Менга ўзбек болалари жуда ёқади. Улар билан ишлаш осон эди. Улар жуда тарбияли ва энг муҳими, тилни ўрганишга катта қизиқиш билдиришарди, мен ўзбек ўқитувчиларидан кўра рус ёзувчилари, рус тилидаги тарихий воқалар ва жараёнлар ҳақида кўпроқ маълумотга эга эканлигимни тушунишарди. Шу тариқа, улар мени жуда диққат билан тинглашган. Рус тилида яхши гаплашадиган болалар шунчаки суҳбатлашиш учун келишган, зеро, уларга мулоқот етишмайди холос.

Дарслардан кейин тўгарак ташкил қилдим. Болалар билан кўп суҳбатлашдик, улар билан бирга боғга бордик, кўчада турли жамоавий ўйинлар, викториналар ўтказдик. Улар Россия, Париж ва Перуда ўтказилган китоб ўқиш мусобақаларида, рус тилидан олимпиадаларда, мусобақаларда иштирок этишди. Ҳамма жойда совринли ўринларни қўлга киритиб, мен дарс берган йили 150 та диплом ва сертификатлар олишди.

photo_2022-07-01_13-08-18.jpg

Биласизми, аслида болалар турли мусобақаларни жуда ёқтиришади. Улар дунёнинг турли мамлакатларидан келган болалардан кам эмасликларини кўриб, бундан ниҳоятда катта рағбат олишарди. Улар Ўзбекистон билан фахрланадилар, мен эса улардан жуда фахрланаман.

Ҳақиқатан ҳам болалар ўрганишга тайёр. Бу ўтган ўқув йилида мен ишлаган Ромитандаги мактабга ҳам тегишли. У ерда ҳам болалар жуда қизиқишди. Масалан, менинг гуруҳимга 10 кишидан кўп бўлмаган одам келиши керак эди. Бироқ, хохловчилар сони кўп эди, кўпчилик менинг гуруҳимга қўшилишни сўраган, мен уларни рад эта олмадим.

Чексизликни қамраб олишга бўлган уриниш

Ўйлайманки, мақсадимга эришдим. Мен кимгадир рус тилига қизиқиш уйғотишга, кимгадир тил асосларни ўргатишга, кимгадир талаффузда ёрдам беришга, билим ва кўникмаларни оширишга муваффақ бўлдим. Ахир, оддийгина тил ташувчиси билан мулоқот қилиш ҳам катта аҳамиятга эга. Фильмлар, мультфилмлар ёки бошқа нарсаларни муҳокама қилиб, талаффуз ва грамматикадаги хатоларни тузатдик.

Албатта, мен кўпроқ билим беришни истайман, лекин чексизликни қамраб олишнинг иложи йўқ экан. Баъзан ўйлаб қоламан, улар билан яна бир-икки йил ишлай олсам, ҳаммаси бемалол гапириб кетарди!

Маълумот учун:

“Класс” лойиҳасининг амалга оширишни назорат қилган Авлоний номидаги халқ таълими муаммоларни ўрганиш ва истиқболини белгилаш илмий-тадқиқот институти мактаб ходимлари ва ўқувчиларнинг ота-оналари ўртасида сўров ўтказган. Респондентларнинг 80% дан ортиғи ушбу ташаббуснинг самарадорлигини таъкидлаб, Россиядан келган ўқитувчилар туфайли мактаб ўқувчиларининг тил даражаси сезиларли даражада ошганлигини таъкидлашган. Хусусан, ўқувчиларнинг 70% дан ортиғи россиялик мутахассислар томонидан ўтказиладиган синфдан ташқари машғулотларга фаол қизиқиш билдиришган.

Умуман олганда, бу икки ўқув йилини Ўзбекистонда ўтказганимдан жуда хурсандман. У ерда менга дуч келган одамлардан жуда миннатдорман, хусусан, биз учун барча шароитларни яратган ажойиб кураторлар, мени барча миллий урф-одатлар билан таништирган ва кундалик масалаларда ҳам ёрдам берган ҳамкасбларимиз ва болаларга рахмат айтаман.

Улар туфайли ўзбек тўйларида қатнашиш имконига эга бўлдим. Бу менда катта таассурот қолдирди, буни Россияда кўрмайсиз. Мени нафақат ҳамкасбларим, балки ўқувчиларнинг ота-оналари ҳам уйларига таклиф этиб, дастурхон ёзишган. Ҳамкасбларим билан бирга маҳаллий ресторан ва кафеларга бордик. Шу тариқа кўплаб мазали ўзбек таомлари билан танишдим. Ўзбек ошхонаси-мен татиб кўрган энг мазали таомлардан иборат.

Ҳамкасбларимни, хайрлашаётганда йиғлаган болажонларни қалбимда илиқлик билан хотирлайман Бундай меҳрибон, табассумли, меҳмондўст одамларни ҳеч қачон унутмайман. Мамнуният билан яна келишга тайёрман!

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг  

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...