Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда талабалар маошининг 50 фоизи давлат томонидан тўлаб берилади
Жамият

Ўзбекистонда талабалар маошининг 50 фоизи давлат томонидан тўлаб берилади

39
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган тақдимотда олий таълим тизимида дуал таълимни кенгайтириш ва бу жараёнга хусусий секторни фаол жалб қилиш бўйича муҳим молиявий механизмлар таклиф этилди. Томонлар ўртасида манфаатдорликни ошириш мақсадида тақдим этилаётган энг асосий енгиллик талабаларга тўланадиган иш ҳақининг 50 фоизини давлат томонидан субсидия сифатида қоплаб бериш тизимидир.

Таклифга кўра, корхоналар томонидан дуал таълим доирасида амалиёт ўтаётган ва расман ишга қабул қилинган талабаларга тўланадиган иш ҳақининг тенг ярми (50 фоизи) давлат бюджети ҳисобидан қайтариб берилади (субсидияланади). Бу чора корхоналарнинг меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларини сезиларли даражада камайтиради.

Талабаларни амалиётга қабул қилган, уларни зарур воситалар билан таъминлаган ва ўқишдан сўнг иш билан таъминлаган корхоналар учун божхона тўловлари ҳамда амортизация бўйича алоҳида имтиёзлар тақдим этилади.

Бундан ташқари 25 нафардан ортиқ талабани дуал таълим асосида амалиётга олган ташкилотларга давлат харидларида иштирок этишда алоҳида имтиёз ва преференциялар берилади.

Коррупцион хавфлар ҳамда инсон омилини бартараф этиш мақсадида субсидия ва имтиёзларни ажратиш жараёни тўлиқ махсус рақамли платформа орқали онлайн тарзда амалга оширилади.

Ушбу ташаббус 3-4-босқич талабаларининг 80 фоизини (185 минг нафар) дуал таълим билан қамраб олиш ва битирувчиларни тўғридан-тўғри тайёр иш ўринларига эга бўлишларини таъминлашга қаратилган.

Эслатиб ўтамиз, Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Азизбек Турдиев Сенатда мактаб дарсликлари 2027–2031 йилларда янгиланган ўзбек алифбосига тўлиқ ўтказилишини маълум қилганди. Жадаллаштирилган бу жараён режали янгилаш тизимига мослаштирилгани сабабли бюджетдан қўшимча маблағ талаб этмаслиги айтилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...