Загрузка
Загрузка
Болаларга нисбатан зўравонлик учун жазо чоралари кескин кучайтирилмоқда
Жамият

Болаларга нисбатан зўравонлик учун жазо чоралари кескин кучайтирилмоқда

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда болалар ҳуқуқлари ва жинсий дахлсизлигини ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳада болаларга нисбатан оғир жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жазо муддатларини ва жавобгарлик механизмларини кескин кучайтириш назарда тутилган.

Қонун лойиҳасига кўра, 14 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан номусга тегиш ёки жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш жиноятлари учун узоқ муддатли ёки умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси киритилмоқда.

Бундан кейин болаларнинг жинсий эркинлигига қарши жиноят содир этган шахслар жавобгарликка тортиш ёки жазони ижро этиш муддати ўтгани сабабли жавобгарликдан озод қилинмайди.

Жабрланган вояга етмаганларни сўроқ қилиш жараёни мажбурий видеоёзувга олинади, шунингдек, болани гумонланувчи ёки айбланувчи билан юзлаштириш махсус хавфсиз тартибда ўтказилади.

Зўравонлик боланинг яқинлари томонидан содир этилган ҳолларда тергов ва суд жараёнида васийлик ва ҳомийлик органи вакили иштироки таъминланади. Бундан ташқари, жабрланган ёки гувоҳ бўлган болаларга давлат ҳисобидан бепул юридик ёрдам кўрсатиш механизми жорий этилмоқда.

Ушбу лойиҳа Олий Мажлис Қонунчилик палатасига "Адолат" партияси фракцияси ташаббуси билан киритилганди.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...