Загрузка
Загрузка
Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси иштирокчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди
Спорт

Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси иштирокчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди

16
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Самарқанд шаҳрида илк бор ўтказилган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ва 3-Парашахмат олимпиадасида юқори натижаларни қўлга киритган терма жамоа аъзолари, мураббийлар ҳамда соҳа мутахассислари Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонига мувофиқ давлат мукофотлари билан тақдирландилар.

Дунёнинг 200 дан ортиқ мамлакатидан келган энг кучли гроссмейстерлар ўртасидаги беллашувларда эришилган буюк ғалаба учун Муҳиддин Мадаминовга "Ўзбекистон ифтихори" фахрий унвони берилди. 

Шунингдек, маҳоратли шахматчилар Нодирбек Абдусатторов, Шамсиддин Воҳидов ва Нодирбек Яқуббоев "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" унвонига сазовор бўлишган бўлса, терма жамоа бош мураббийи Рустам Қосимжонов ҳамда парашахмат бўйича мураббий Самандар Шермуҳаммадов "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" фахрий унвони билан тақдирландилар.

Бундан ташқари, Жавоҳир Синдаров "Фидокорона хизматлари учун" ордени, Жаҳонгир Ваҳидов, Сирожиддин Зайнидинов, Селби Какишова, Аҳадхон Кимсанбоев, Сардорбек Мамаражабов ва Марсель Шаюсупов "Мардлик" ордени билан мукофотландилар. 

Спортчилар ва мутахассисларнинг яна бир катта гуруҳи "Дўстлик" ордени, "Келажак бунёдкори" ҳамда "Соғлом турмуш" медалларига сазовор бўлишган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жавоҳир Синдоров "Меҳнат шуҳрати" ордени билан тақдирланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...