Загрузка
Загрузка
Россияда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг ҳужжатлари олиб қўйилгани ва ойликлари берилмагани аниқланди
Ҳодисалар

Россияда ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг ҳужжатлари олиб қўйилгани ва ойликлари берилмагани аниқланди

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Россиядаги логистика компанияларидан бирида меҳнат қилаётган ўзбекистонлик мигрантларнинг паспортлари ноқонуний равишда олиб қўйилгани ҳамда уларга иш ҳақи тўланмагани маълум бўлди. Ўзбекистон Миграция агентлиги вакиллари аралашувидан сўнг фуқароларнинг ҳужжатлари қайтариб берилган ва иш берувчи қарздорликни 48 соат ичида тўлаш мажбуриятини олган.

Жабрланган фуқароларнинг мурожаати Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига 28 сентябрь куни келиб тушган. Агентлик ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, корхона раҳбарияти билан музокаралар ўтказган. Натижада мигрантларнинг ҳужжатлари ўзларига қайтарилган.

Агентлик мазкур вазиятни тўлиқ назоратга олганини билдирган. Россияда меҳнат қилаётган ва ҳуқуқлари бузилаётган фуқаролар учун куну тун ишлайдиган +7 (495) 803-40-00 колл-маркази ҳамда +7 (925) 045-47-44 ишонч телефони фаолият юритмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистондаги ўзбекистонлик ишчиларнинг ҳам ҳуқуқлари тикланиб, паспортлар ва маошлар қайтарилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...