Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг 28 сентябрь куни Тошкент метрополитени ўз тарихидаги энг юқори кўрсаткични қайд этиб, бир кун давомида илк бор 1 миллион 200 минг 124 нафар йўловчига хизмат кўрсатди. Ушбу тарихий воқеа муносабати билан "Тошкент метрополитени" жамияти томонидан рамзий 1 200 000 йўловчини аниқлаш бўйича махсус тадбир ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни метродан 1 181 581 нафар йўловчи фойдаланганди ва бу тизим тарихидаги энг юқори кунлик кўрсаткич бўлганди. Янги рекорд аввалги натижадан 18 543 тага кўп бўлди ва 1 миллион 200 минглик довондан ошиб ўтди.
Тадбир давомида аниқланган омадли йўловчига метрополитен жамоаси номидан эсдалик соғалари ҳамда бир йил давомида жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқини берувчи махсус транспорт тўлов картаси тантанали равишда топширилган.
Корхона маъмуриятининг таъкидлашича, ушбу рекорд натижа пойтахт аҳолиси ва меҳмонларининг метрополитен хизматларига бўлган ишончи ортиб бораётганидан далолат беради. Метрополитен жамоаси йўловчиларга янада хавфсиз, қулай ва тезкор хизмат кўрсатиш бўйича ишларни изчил давом эттиришини маълум қилган.

Изоҳлар мавжуд емас