Загрузка
Загрузка
Қашқадарёда пахтага дефолиация дориси сепилиши оқибатида 22 нафар ўқувчи заҳарланди
Ҳодисалар

Қашқадарёда пахтага дефолиация дориси сепилиши оқибатида 22 нафар ўқувчи заҳарланди

11
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги 51-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 22 нафар юқори синф (10–11-синф) ўқувчилари ҳаво орқали кимёвий воситадан заҳарланиш аломатлари (кўнгил айниши ва бош оғриғи) билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинди.

Олдинроқ ижтимоий тармоқларда ушбу туманидаги 51-мактабнинг 50 нафарга яқин ўқувчиси заҳарланиш белгилари билан туман тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилгани ҳақидаги хабардар тарқалганди. 

Олиб борилган ўрганишлар шуни кўрсатдики, мактаб биносига туташ бўлган "Шохмалик Шермурод ўғли" фермер хўжалигига қарашли 20 гектарли пахта майдонига эрталаб соат 09:00 ларда пахтанинг эрта етилишини таъминлаш мақсадида "Агро Аугрон" номли дефолиация дори воситаси сепилган. Бунинг оқибатида кимёвий модда ҳаво орқали мактаб ҳудудига тарқалиб, ўқувчиларнинг соғлиғига зарар етказган. Текширувлардан сўнг уларга бирламчи "Ошқозон диспепсия синдроми" ташхиси қўйилган.

Ҳозирда заҳарланган ўқувчиларнинг 15 нафарига аҳволи яхшилангани сабабли уйига жавоб берилган, 7 нафар ўқувчи эса туман тиббиёт бирлашмасида стационар шароитда даволанишни давом эттирмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 201-моддаси 1-қисми (Экинларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш, касаллантириш ёки йўқ қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Қашқадарё вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан тегишли экспертизалар тайинланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...