Загрузка
Загрузка
Октябрь ойида Ўзбекистонда ёмғир ва совуқ тўлқинлар илиқ кунлар билан ўрин алмашади
Жамият

Октябрь ойида Ўзбекистонда ёмғир ва совуқ тўлқинлар илиқ кунлар билан ўрин алмашади

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда кузнинг иккинчи ойи ёмғирли ва салқин ҳаво билан бошланади, сўнг мамлакатга вақтинчалик илиқлик кириб келади. Октябрь давомида об-ҳаво тез-тез ўзгариб, илиқ даврлар совуқ ҳаво оқими билан кетма-кет ўрин алмашиб туради.

1 октябрь куни марказий ва шарқий вилоятларда нам ҳамда нисбатан салқин ҳаво таъсири сақланиб қолади; баъзи жойларда ёмғир ёғиб, тоғ ва тоғолди ҳудудларда кучаяди, баланд тоғларда эса қорга айланиши мумкин. 

2–4 октябрь кунлари кўпчилик ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди ва ҳарорат кўтарила бошлайди. Бироқ 4 октябрдан шимоли-ғарбий ҳудудларга, 5–7 октябрь кунлари эса бутун мамлакат бўйлаб навбатдаги салқин ва нам ҳаво оқими тарқалади.

Бундай ҳарорат тебранишлари ой охиригача давом этиши кутилмоқда. Илиқ кунларда ҳаво ҳарорати кечаси 10–13 даража, кундузи 25–28 даражагача кўтарилади. 

Совуқ ҳаво оқими кириб келганда эса кечаси 3–8 даража илиқ, кундузи 15–20 даража бўлади. Шимолий ҳудудларда совуқ кучлироқ сезилиб, кечаси 0–2 даража совуқ, кундузи 10–15 даража илиқ атрофида бўлади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...