Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда аёлларга тиббий кўрсатмаларсиз ҳам кесарча кесишни танлаш ҳуқуқи берилди
Жамият

Ўзбекистонда аёлларга тиббий кўрсатмаларсиз ҳам кесарча кесишни танлаш ҳуқуқи берилди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистонда ҳомиладор аёлларга тиббий кўрсатмалар мавжуд бўлмаган тақдирда ҳам ўз хоҳишига кўра кесарча кесиш амалиётини танлаш ҳуқуқи тақдим этилади. Адлия вазирлиги томонидан туғруқни қабул қилишда кесарча кесиш амалиётини ўтказиш бўйича тегишли тиббий кўрсатмалар рўйхати давлат рўйхатидан ўтказилди.

Янги тартибга мувофиқ, давлат ва нодавлат тиббиёт муассасаларида кесарча кесиш учун жами 31 та тиббий кўрсатма белгиланган бўлиб, амалиётнинг ўзи шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган, режалаштирилган ва режали турларга ажратилган.

Шу билан бирга, тиббий кўрсатмалар бўлмаган ҳолатда ҳам аёллар ўз хоҳишига кўра ушбу амалиётни танлашлари мумкин. Бунда тиббиёт ходимлари томонидан аёлга операциянинг эҳтимолий салбий оқибатлари ва хавф-хатарлари ҳақида батафсил маълумот берилиши ҳамда унинг расмий, ихтиёрий розилиги олиниши шарт этиб белгиланган.

Бундан олдин Ўзбекистонда давлат ижтимоий суғуртаси бўйича ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаларини тайинлаш тартиби такомиллаштирилганди. Янги тартиб 2026 йил 13 августдаги Вазирлар Маҳкамасининг 440-сон қарори билан белгиланган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...