Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда ёқилғи-энергетика соҳасида индивидуал рухсатномалар бериш амалиёти бекор қилинди
Жамият

Ўзбекистонда ёқилғи-энергетика соҳасида индивидуал рухсатномалар бериш амалиёти бекор қилинди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёқилғи-энергетика тармоғини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони қабул қилиниб, энергетика вазирлиги томонидан тармоқ корхоналари ва истеъмолчиларга шартномавий ҳамда хўжалик муносабатлари бўйича индивидуал тусдаги рухсатномалар бериш амалиёти бекор қилинди.

Ҳужжат билан Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги зиммасига электр энергияси билан бир қаторда табиий ва суюлтирилган газ таъминотида бозор тамойилларини шакллантириш вазифаси юклатилган.

Шунингдек, "Ўзэнергоинспекци" фаолияти хавфларни эрта аниқлаш ва қоидабузарликларнинг олдини олишга қаратилган бирор ножўя ҳодиса, касаллик, ҳуқуқбузарлик ёки салбий вазият юз беришидан олдин унинг олдини олишга ихтисослашган назорат моделига ўтказилган, соҳа корхоналари эса фақат тижорат фаолияти билан шуғулланиши белгиланган.

Бундан ташқари, 2027 йил 1 июлдан эътиборан ёқилғи-энергетика соҳасида идоралараро тариф комиссиясининг ягона рақамли платформаси жорий этилади. Ушбу платформа орқали тариф буюртмалари ва зарур молиявий-техник маълумотлар электрон шаклда қабул қилиниб, тариф ҳисоб-китоблари тўлиқ автоматлаштирилган тарзда амалга оширилади.

Олдинроқ Ўзбекистон Ҳиндистон компанияларига умумий қиймати 3 миллиард доллардан ортиқ бўлган бешта энергетика лойиҳасини таклиф қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...