Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон 2035–2036 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди
Жамият

Ўзбекистон 2035–2036 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини илгари сурди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистон 2035–2036 йиллар учун Биллашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзолигига ўз номзодини таклиф қилди. Бу ҳақда Ню-Йоркда ўтказилаётган БМТ Бош Ассамблеясининг олий даражадаги ҳафталигида Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева маълум қилди.

Ўз нутқида у дунёда геосиёсий кескинлик кучайиб, давлатлар ўртасида ишонч сони камаяётган бир даврда, Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида очиқлик, яхши қўшничилик ва мулоқот йўлини танлаганини таъкидлаган. Мамлакатнинг асосий устувор тамойили "инсон қадри" экани, давлатнинг ҳақиқий қудрати унинг ҳарбий ёки иқтисодий салоҳияти билан эмас, балки инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини қай даражада ҳимоя қила олиши билан ўлчаниши алоҳида қайд этилган.

Шунингдек, Саида Мирзиёева халқаро таҳдидлар миллий чегараларда тўхтаб қолмаслигини айтиб, БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибини замонавий воқеликлардан келиб чиқиб кенгайтиришни ҳамда БМТ Бош котибининг ташкилотни замонавий талабларга мослаштиришга қаратилган "БМТ 80" ташаббусини қўллаб-қувватлашини билдирган. Маълум қилинишича, келаси йили Ўзбекистон Қўшилмаслик ҳаракатига раисликни ўз зиммасига олади ва буни тинчлик ҳамда мулоқот учун янги платформалар яратиш масъулияти сифатида қабул қилади.

Президент Администрацияси раҳбари мамлакатда сўнгги йилларда амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ислоҳотлар натижаларини ҳам атрофлича келтириб ўтган. Қайд этилишича, сўнгги 10 йил ичида Ўзбекистон аҳолисининг харид қобилияти 2 бараварга ошди, иқтисодиёт ҳажми 50 миллиард доллардан 147 миллиард долларгача ўсди ва 150 миллиард доллардан ортиқ хорижий сармоя жалб қилинган. Экспорт ҳажми уч баробарга ортиб, камбағаллик даражаси 4 фоизгача камайди ва 10 миллионга яқин инсон камбағалликдан чиқарилган.

Ижтимоий соҳада эса мактабгача таълим билан қамров 27 фоиздан 78 фоизга, олий таълим билан қамров 9 фоиздан 45 фоизга етказилган. Аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 66 ёшдан 75 ёшдан ошган, оналар ва болалар ўлими эса тўрт баробарга қисқарган.

Нутқда Марказий Осиёдаги яхши қўшничилик муносабатлари, Афғонистонни ёлғиз қолдирмасдан тинч ҳаётга қайтариш, Оролбўйидаги экологик муаммоларни бартараф этиш учун яшил ҳудудлар барпо қилиш ва 2030 йилга бориб қайта тикланувчи энергия улушини 54 фоизга етказиш режалари ҳақида сўз борган. Шу билан бирга, сунъий интеллект технологияларининг марказида инсон манфаатлари ва ҳуқуқлари туриши шартлиги, мажбурий ва болалар меҳнатига тўлиқ барҳам берилгани ҳамда Тошкентда инглиз ҳуқуқи тамойилларига асосланган Тошкент халкаро тижорат суди ташкил этилаётгани таъкидланган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...