Загрузка
Загрузка
Асакабанкка грузиялик Иракли Элашвили раис этиб тайинланди
Иқтисод

Асакабанкка грузиялик Иракли Элашвили раис этиб тайинланди

44
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   "Асакабанк" бошқаруви раиси лавозимига Иракли Элашвили тайинланди. У 20 йилдан ортиқ халқаро банк-молия соҳасидаги тажрибага эга. Элашвили бунга қадар Ipoteka bank OTP Group бошқаруви раисининг ўринбосари бўлиб ишлаган.

Банк матбуот хизмати маълум қилишича, янги раҳбар 2024 йил декабридан 2026 йил сентябрига қадар Ipoteka bank OTP Group бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган. Ундан аввал Hamkorbank кузатув кенгаши аъзоси бўлган.

Иракли Элашвили Тбилиси давлат университетида бакалавр даражасини олган, кейинчалик London Business School'да бизнес бошқаруви бўйича магистратурани тамомлаган. Меҳнат фаолияти давомида Barclays Capital, TBC Capital, FINCA Bank ва Alpha Capital Advisory каби халқаро молия ташкилотларида турли лавозимларда ишлаган.

Асакабанк янги раҳбар олдига бир қатор вазифаларни қўйган. Улар орасида банк трансформациясини давом эттириш, корпоратив бошқарувни такомиллаштириш, операцион самарадорликни ошириш ва рақамли хизматларни ривожлантириш бор. Шунингдек, халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш ва хусусийлаштиришга тайёргарлик кўриш ҳам устувор йўналишлар сифатида белгиланган.

Асакабанк бошқарувининг аввалги раиси Қудратилла Туляганов 2023 йил февралдан бу лавозимда ишлаб келган. У 2026 йил февраль ойида Тошкент шаҳрининг Олмазор тумани ҳокими этиб тайинланганидан сўнг банк раҳбари лавозими бўш қолган. Шу муносабат билан 26 февраль куни янги раисни танлаш учун очиқ танлов эълон қилинган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...