Загрузка
Загрузка
Болгарияда 86 та автомобиль иштирокидаги йирик ЙТҲ оқибатида 12 киши ҳалок бўлди
Дунё

Болгарияда 86 та автомобиль иштирокидаги йирик ЙТҲ оқибатида 12 киши ҳалок бўлди

31
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Болгария жануби-шарқидаги "Тракия" автомагистралида 10 ноябрь куни 86 та транспорт воситаси иштирокида иккита йирик занжирли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда 12 киши ҳалок бўлди, 50 нафарга яқин одам жароҳатланди.

Ҳодиса Ямбол вилоятидаги Зимница чорраҳаси яқинида, Софияни Қора денгиз соҳилидаги Бургас шаҳри билан боғловчи йўлда юз берган.

Болгария давлат ахборот агентлиги BTA маълумотига кўра, автомобиллардан 63 таси Бургас томон ҳаракатланаётган йўналишда, яна 23 таси эса София томон йўналишдаги тўқнашувларда иштирок этган.

Ҳалокатга ҳудудда тўсатдан қуюқ туман тушиши сабаб бўлгани айтилмоқда. Кўриш масофаси кескин қисқариб, йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчилар тўқнашувларнинг олдини ола олмаган. Шунингдек, йўлнинг намлиги ва об-ҳаво шароитига мос бўлмаган тезлик ҳам ҳодисага таъсир қилган бўлиши мумкин.

Болгария Соғлиқни сақлаш вазири Катя Ивкованинг маълум қилишича, ҳалок бўлганларнинг 11 нафари воқеа жойида, яна бири шифохонада вафот этган. Жабрланганлар Ямбол, Сливен ва Бургас шаҳарларидаги тиббиёт муассасаларига олиб борилган.

Ҳодиса сабабларини аниқлаш учун тергов бошланган. Мамлакат ҳукумати 11 ноябрни ҳалок бўлганлар хотирасига миллий мотам куни деб эълон қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испанияда иккита тезюрар поезд тўқнашиши оқибатида камида 46 киши ҳалок бўлганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...