Загрузка
Загрузка
Новосибирскда Jeep автомобили пиёдалар ўтиш жойида ўзбекистонлик аёлни уриб кетди
Ҳодисалар

Новосибирскда Jeep автомобили пиёдалар ўтиш жойида ўзбекистонлик аёлни уриб кетди

25
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Россиянинг Новосибирск шаҳрида пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган Ўзбекистон фуқаросини қора рангли Jeep автомобили уриб юборди. Ҳодиса оқибатида жабрланувчи бир нечта суяк синишлари билан шифохонага ётқизилган, унинг даволаниши ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласи Ўзбекистон Бош консулхонаси назоратига олинган.

Хабарларга кўра, ЙТҲ Новосибирск шаҳридаги Высоцкий кўчасида содир бўлган. Ўзбекистон фуқароси пиёдалар ўтиш жойидан ҳаракатланаётганида уни қора рангли Jeep русумли автомобиль уриб юборган.

Ҳодисадан кейин ҳайдовчи воқеа жойидан кетмаган, дарҳол тез ёрдам чақирган ва жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилишини таъминлаган.

9 ноябрь куни воқеа ҳақида хабар келиб тушиши билан Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси ходимлари ҳамда Миграция агентлигининг ҳудудий вакили фуқаро даволанаётган 2-сонли шаҳар тез ёрдам шифохонасига борган.

Шифокорлар хулосасига кўра, жабрланувчининг синган суяклари тўлиқ битмагунча уни бошқа жойга ёки Ўзбекистонга кўчириш тавсия этилмаслиги сўралган. Шу сабабли у ҳозирча Новосибирскда даволанишни давом эттиради.

Ўзбекистон Бош консулхонаси Россия Ташқи ишлар вазирлигининг Новосибирскдаги ваколатхонасига расмий нота юборган. Унда жабрланувчига қонунчиликда белгиланган тартибда жабрланувчи мақомини бериш ва ҳайдовчи томонидан етказилган моддий ҳамда маънавий зарарни қоплаш масалаларида тегишли чоралар кўриш сўралган.

Мазкур ҳолат Бош консулхона томонидан алоҳида назоратга олинган. Дипломатик ваколатхона фуқаронинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, даволаниш жараёнини кузатиб боришда давом этмоқда.

Аввалроқ Туркияда тўйхонадаги жанжал оқибатида 33 ёшли ўзбекистонлик ҳалок бўлганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...