Ўзбекистонга келган пайтида ПЗР-таҳлили муддати 48 соатдан ўтган йўловчилар экспресс-тест топширади
Жамият

Ўзбекистонга келган пайтида ПЗР-таҳлили муддати 48 соатдан ўтган йўловчилар экспресс-тест топширади

387

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонга келган пайтида ПЗР-таҳлилининг манфий натижаси ҳақидаги маълумотнома муддати 48 соатдан ўтган йўловчилар экспресс-тест топширади. Бу ҳақда Uzbekistan Airports маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Коронавирусга қарши курашиш бўйича Республика махсус комиссияси қарорига кўра, 25 январдан бошлаб аэропортларга келиб тушган йўловчиларнинг   барчаси учун COVID-19га қарши экспресс-тестдан ўтказиш мажбурияти бекор қилинди. Бу тартиб   15 январда жорий қилинганди.

Бироқ, Махсус комиссиянинг 24 январдаги қарорига асосан, Ўзбекистонга келган пайтида ПЗР-таҳлилининг манфий натижаси ҳақидаги маълумотнома муддати 48 соатдан ўтган йўловчилар бундан мустасно. Бу тоифадаги йўловчилар қўнган аэропортида экспресс-тест топширишлари шарт.

Тест топшириш учун тўлов миқдори 5 доллар қилиб белгиланган. Гувоҳномаси бўлган талабаларга 50 фоизлик чегирма берилади. 1 ва 2 гуруҳ ногиронлари учун таҳлил бепул. Икки ёшгача бўлган болалар таҳлилга тортилмайди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...