Загрузка
Загрузка
Россиядаги савдо марказидаги ёнғинда тўрт киши ҳалок бўлди
Дунё

Россиядаги савдо марказидаги ёнғинда тўрт киши ҳалок бўлди

6
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.Россиянинг Стерлитамак шаҳридаги "Солнечный" савдо марказида содир бўлган ёнғин оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди. Яна тўрт киши жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган. Ёнғин вақтида бинода қолиб кетган одамлар ёрдам сўраб бақирган, айримлари эса деразалар орқали чиқишга мажбур бўлган.

Ҳодиса 22 сентябрь куни савдо марказининг иккинчи қаватида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга электр симларидаги қисқа туташув сабаб бўлган. Ёнғин тахминан 2,1 минг квадрат метр майдонни қамраб олган ва кейинчалик локализация қилинган.

Ёнғин тарқалиши пайтида айрим одамлар бинодан мустақил равишда чиқа олмаган. Улар деразалардан ёрдам сўраган. Қутқарув ишлари давомида одамларни чиқариш учун юк машинаси устига нарвон ўрнатилган. Дераза орқали бинодан чиқарилаётган аёл тасвирлари ҳам тарқалган.

Дастлаб ҳодиса оқибатида уч киши ҳалок бўлгани ва тўрт киши жабрлангани маълум қилинган эди. Кейинроқ ҳалок бўлганлар сони тўрт нафарга етгани маълум қилинди.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан тегишли хизматлар томонидан текширув олиб борилмоқда. Ёнғиннинг аниқ сабаблари ҳамда унинг келиб чиқишига сабаб бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...