Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Мудофаа вазирлигига икки янги ўринбосар тайинланди. Полковник Қаҳрамонжон Зоидов мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича, адлия полковниги Жаҳонгир Муратов эса комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимини эгаллади.
Тайинловлар 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорларига мувофиқ амалга оширилди.
Қаҳрамонжон Зоидов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетининг Қуруқликдаги қўшинлар институти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Жаҳонгир Муратов эса ушбу тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Изоҳлар мавжуд емас