Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Октябр ойининг охири ва ноябр ойининг бошида Ўзбекистон ҳудудларида об-ҳаво ўзгариб, ёғингарчиликлар кузатилиши мумкин.
Хабарларга кўра, жаҳоннинг етакчи об-ҳаво моделлари маълумотларига асосланган келгуси 14 кунлик прогнозлар эълон қилинган.
Мутахассисларнинг маълум қилишича, келгуси икки ҳафталик давр учун ёғингарчилик эҳтимоллиги дунёнинг 5 та етакчи об-ҳаво модели (ECMWF IFS, ECMWF AIFS, GFS, GEFS ва ICON) прогнозларини бирлаштирган ҳолда ҳисоблаб чиқилган.
Хусусан, энг яқин саналарда — 29 октябр куни Тошкент вилоятида ёғингарчилик кузатилиши эҳтимоллиги 58 фоизга етган бўлиб, бу кўрсаткич борган сари ошиб бормоқда.
Шунингдек, келгуси ойнинг (ноябр) биринчи ўн кунлиги мобайнида ҳам республика бўйлаб ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли тобора ортиб бораётгани айтилган.

Изоҳлар мавжуд емас