Загрузка
Загрузка
Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари рафиқасини юқори лавозимга тайинлагани ортидан бошқармада суриштирув бошланди
Ҳодисалар

Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси раҳбари рафиқасини юқори лавозимга тайинлагани ортидан бошқармада суриштирув бошланди

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Тошкент тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Ҳусан Асадов ўз фармойиши билан рафиқаси Гулнора Асадовани туманлараро перинатал марказ раҳбари лавозимига тайинлади. Тегишли буйруқда Асадованинг 12 октябрдан эътиборан Меҳнат кодексининг 122 ва 127-моддалари ҳамда меҳнат шартномасига асосан ишга қабул қилингани кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий муносабат билдириб, тегишли хизмат текшируви ва суриштирув ишлари бошланганини маълум қилган.

Идоралар баёнотида манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш ҳамда ходимларни лавозимга тайинлашда шаффофликни таъминлаш асосий мезон экани таъкидланган. Суриштирув якунлари бўйича қонуний чоралар кўрилиши билдирилган.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 121-моддасига кўра, ўзаро яқин қариндош бўлган шахсларнинг айнан бир давлат ташкилотида бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қилиши чекланади. Шу муносабат билан Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг Комплаенс-назорат хизмати ушбу тайинловга нима учун ўз вақтида эътибор қаратмагани саволлар туғдирмоқда.

Бундан ташқари, перинатал марказ раҳбарлиги учун очиқ танловда иштирок этган бошқа номзодлар жараёнда ноҳақликлар ва босимлар бўлганини билдирмоқда.

Номзодлардан бири Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги платформаси орқали ҳужжат топширганидан сўнг, унга қўнғироқ қилиниб, номзодини қайтариб олиш талаб қилинганини айтган.

Ҳозирда ваколатли органлар томонидан ушбу тайинлов ва танлов жараёнида қонунбузилиш ҳолатлари мавжудлиги юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Наманган шаҳрининг собиқ ҳокими Анвар Отахўжаев коррупция ва мансабдорлик жиноятлари бўйича айбдор деб топилиб, 11 йил муддатга озодликдан маҳрум этилганди. Суд, шунингдек, унга уч йил давомида давлат хизмати ҳамда моддий жавобгарлик билан боғлиқ лавозимларда ишлашни тақиқлаган эди.
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...