Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонга ёғингарчилик ва кучли шамол билан совуқ фронт  кириб  келмоқда
Жамият

Ўзбекистонга ёғингарчилик ва кучли шамол билан совуқ фронт кириб келмоқда

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. "Ўзгидромет" бош директори ўзининг Facebook саҳифасида 29-ноябрдан 2-декабргача нам ва совуқ ҳаво массасининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ҳақида хабар берган.

Хусусан, 29 ноябрь ва 1 декабр кунлари мамлакатнинг аксарият ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Айрим жойларда 30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари ёмғир қорга ўтиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати аста – секин пасаяди ва 1-2 декабрь кечаси 3 даража совуқдан 2 даража илиққача, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади. Республиканинг шимолида кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2 -3 даража илиқ бўлиши мумкин. 

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 29 ноябрдан 1 декабргача сел-тошқин ҳодисалари бўлиши мумкин. Республика ҳудудининг айрим жойларида    ёмғир суви тўпланиши прогноз қилинмоқда, бу эса сув тошқинига олиб келиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...