Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонга йиғиладиган илк EXEED автомобиллари жорий йилнинг баҳорида дунё юзини кўради
Жамият

Ўзбекистонга йиғиладиган илк EXEED автомобиллари жорий йилнинг баҳорида дунё юзини кўради

361
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, жорий йилнинг баҳорида Ўзбекистонда Хитойнинг премиум синфига мансуб EXEED йўлтанламас автомобилларининг тайёрланиши бошланади.

“Айни пайтда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқмоқдамиз, ускуналар ишга тушурилмоқда. Бу жуда нозик технологик жараён бўлиб, EXEED заводи вакиллари билан яқин ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Автомобилларнинг илк намуналари тахминан баҳор якунига ишлаб чиқарилади”, - деди EXEED брендининг расмий дистрибьютори ҳисобланган Asaka Motors Internationalнинг тижорат директори Саиджон Турсунов.

Унинг айтишича, конвейердан биринчи бўлиб EXEED VX линейкасига мансуб флагман йўлтанламаси чиқади. Умуман олганда, EXEEDнинг бирданига учта модели - VX, TXL, LXни ишлаб чиқариш режалаштирилган. Ишлаб чиқариш қувватлари бир вақтнинг ўзида бир нечта модделларни тайёрлаш имконини беради.

“EXEEDнинг Ўзбекистон бозорига чиқиш истиқболларини ижобий баҳоламоқдамиз. Таъкидлаш керакки, EXEED премуим автомобиль бренди саналади ва у энг илғор Европа анъаналарига мувофиқ яратилган, бу учун энг замонавий автомобилсозлик технологияларини қўллаймиз ва шу боис Ўзбекистонда фаолият юритаётган бошқа ўйинчиларга муносиб рақобатчи бўла оламиз”, - деди у.

Суҳбатдошимизнинг айтишича, рақобат афзалликларидан бири шуки, жуда кўп интеллектуал тизим ва ассистентлардан фойдаланилмоқда, бу эса ўз ўрнида автомобилдан фойдаланиш жараёнини имкон қадар қўлай ва хавфсиз қилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...