Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик бола жорий  мавсумда ғолиб бўлиши керак. Фирдавс  Авезов Россиянинг Биринчи каналида намойиш этилаётган “Голос.Дети” телешоусининг кейинги  босқичига ўтган
Жамият

Ўзбекистонлик бола жорий мавсумда ғолиб бўлиши керак. Фирдавс Авезов Россиянинг Биринчи каналида намойиш этилаётган “Голос.Дети” телешоусининг кейинги босқичига ўтган

1635
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонлик ёш вокалчи Фирдавс Авезов Биринчи каналда намойиш этилаётган “Голос.Дети” телешоусининг кейинги босқичига ўтган ва Егор Крид жамоасидан ўрин олган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Фирдавс Хулио Иглесиаснинг Historia de un amor қўшиғини ижро қилган. Бу қўшиқ 1955 йилда панамалик Карлос Элета Альмарен томонидан ёзилган. Бунга сабаб   севгилисининг ўлими сабаб бўлган.   Мазкур қўшиқ 1956 йилда шу номли   Мексика фильмининг саундтрекидан ўрин олган. Уни Иглесиас, Далида, Сезария Эвора, Zaz ва бир қатор бошқа хонандалар ижро этган. Қолаверса, қўшиқнинг русча вариантини Клавдия Шульженко ижро қилган.

“Менга учта мураббий Баста, Максим ва Егор Кридлар бирданига   ўгирилишини кутмагандим. Мен ўзимга ёққан Егор Кридни танладим. Мен юракдан ижро қилишга ҳаракат қилдим. Бу шоуга ғолиб бўлиш учун келганман, ўзбекистонлик бола “Голос.Дети”да ютиб чиқиши керак”, - деди у.

Фирдавс 13 ёшда, у Тошкент шаҳри Яшнабод туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактаби, шунингдек, Успенский номидаги Республика махсус мусиқа мактабининг ўқувчиси.

Фирдавснинг сўзларига кўра, унинг ота – онаси мусиқачи, шунинг учун у ҳам мусиқачи бўлиши керак.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...