Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи умра амалини бажариш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди.
Республика мусулмонлари идораси маълумотига кўра, 14 август куни 240 нафар ўзбекистонлик Тошкент халқаро аэропортидан Жидда шаҳрига жўнаб кетган.
Улар уч кун Мадинада, етти кун Маккада бўлиб, Қизил денгизга ҳам саёҳатга боришади. Сафар давомида уларга шифокорлар, имом-хатиблар ва ташкилотчилар вакиллари ҳамроҳлик қилади.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонликлар учун Умра зиёратини ташкил этиш ҳуқуқига ваколатли идоралардан ташқари 14 та компания ҳам эга.

Изоҳлар мавжуд емас