Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик мигрантлар Исроилга яна уч йўналишда ишлашга таклиф қилинмоқда
Жамият

Ўзбекистонлик мигрантлар Исроилга яна уч йўналишда ишлашга таклиф қилинмоқда

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Миграция агентлиги фуқароларни Исроилда ишга жойлаштириш йўналишларини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу масала агентлик раҳбари Беҳзод Мусаевнинг Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Гидеон Лустиг билан учрашувида муҳокама қилинди. 

Ҳозирда ўзбекистонликлар Исроилда асосан қурилиш ва парвариш соҳаларида меҳнат қилмоқда. Исроил томони ўзбекистонлик ходимларнинг меҳнатига ижобий баҳо берган

Келгусида Ўзбекистон фуқароларини Исроилда яна учта йўналиш — қишлоқ хўжалиги, тиббий ёрдам ва техник мутахассисликлар бўйича ишга жалб қилиш режалаштирилмоқда. 

Учрашув якунида Исроил Аҳоли ва иммиграция масалалари бошқармаси (PIBA) раҳбарининг Ўзбекистонга ташрифини ташкил этишга келишиб олинган. Ташриф давомида ўзбекистонликларни Исроилда ишга жойлаштириш бўйича янги келишувларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилиниши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Мудофаа армияси (ЦАҲАЛ) бош штаби бошлиғи Эяль Замир армияда молиялаштириш етишмаслиги юзага келгани ва бу қўшинларнинг жанговар шайлигига салбий таъсир кўрсатаётганини маълум қилганди. Унинг айтишича, армия бир вақтнинг ўзида бир нечта фронтда фаолият олиб бораётган шароитда маблағ танқислигига дуч келмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...