Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонликларнинг 33 фоизи ижтимоий тармоқларда меъёрдан ортиқ вақт ўтказаётганини тан олди
Жамият

Ўзбекистонликларнинг 33 фоизи ижтимоий тармоқларда меъёрдан ортиқ вақт ўтказаётганини тан олди

7
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  "Юксалиш" ҳаракати ва Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти томонидан ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, мамлакат аҳолисининг учдан бир қисми ижтимоий тармоқларда керагидан ортиқ вақт сарфламоқда. Мамлакатнинг 14 та ҳудудидан 1 371 нафар респондент иштирок этган тадқиқотда аҳолининг 88,9 фоизи Telegram, 73,5 фоизи Instagram ва 61,8 фоизи YouTube платформаларидан энг кўп фойдаланишини маълум қилган. 

Таҳлилларга кўра, ижтимоий тармоқлар нафақат кўнгилочар, балки асосан мулоқот (69,9 фоиз), янгиликларни кузатиш (64 фоиз) ва таълим олиш (43,8 фоиз) воситасига айланган.

Сўровнома аҳолининг турли қатламларида вақтдан фойдаланиш ва рақамли одатлар бўйича муҳим рақамлар ва тафсилотларни очиқлаган. Иш ва ўқиш кунларида респондентларнинг 37,3 фоизи ижтимоий тармоқларга 2 соатдан ортиқ вақт ажратади. Иштирокчиларнинг 62,2 фоизи бу ҳолат уларнинг уйқусига, 58,1 фоизи эса кундалик вазифалари бажарилишига салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлаган.

2 соатдан ортиқ вақт сарфлаш кўрсаткичи пенсионерлар орасида 54 фоизни, уй бекаларида 43,7 фоизни, талабаларда 32,7 фоизни ва мактаб ўқувчиларида 27,3 фоизни ташкил этган. Ўсмирларнинг (13–17 ёш) 74,4 фоизи ижтимоий тармоқлар уйқу ва ўқишига халақит бераётганини қайд этган.

Фойдаланувчиларни энг кўп ташвишга солаётган омиллар сифатида ортиқча вақт йўқотиш (30,1 фоиз), сохта ахборотлар (18,6 фоиз) ва киберфирибгарлик ҳамда шахсий маълумотлар сизиб чиқиши (13,2 фоиз) кўрсатилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...