Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент фармонига мувофиқ, 2027 йил 1 январдан бошлаб тиббиёт, фармацевтика ва педагог ходимларининг базавий тариф ставкаси ёки лавозим маошига нисбатан ҳар ойлик устамалар белгиланади.
Унга кўра, бакалавриатни тамомлаган ҳамширалар ва тиббиёт оғаларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (МҲТЭКМ) 1 баравари, магистратурани тамомлаган ҳамширалар ва тиббиёт оғаларига 2 баравари, оилавий тиббиёт бўйича резидентурани тамомлаган оилавий шифокорлар ва шу йўналишда магистратурани тамомлаган педагог кадрларга эса 4 баравари миқдорида устама тўланади.
Шунингдек, 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлашнинг икки йиллик ўқув дастурларига қабул бекор қилинади.
Бундан ташқари, тиббий ҳамроҳлик иши бакалавриат таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлашда ривожланган хорижий давлатларнинг олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари жорий этилади. Тиббий ҳамроҳлик иши мутахассислигида илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш мақсадида магистратура дастури ҳам йўлга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон тиббиёт олийгоҳларида "Даволаш иши" ўрнига 6 йиллик "Умумий тиббиёт" дастури жорий этилганди.

Изоҳлар мавжуд емас