Загрузка
Загрузка
Жиззахда қайнона ва қайнсингиллар зўравонлигига учраган келин ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди
Ҳодисалар

Жиззахда қайнона ва қайнсингиллар зўравонлигига учраган келин ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди

17
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида қайнонаси ва қайнсингиллари томонидан икки ой давомида хонага қамаб қўйилиб, шафқатсизларча қийноққа солинган 19 ёшли келин иши юзасидан туман Ички ишлар бошқармаси жиноят иши қўзғатди. Жабрланувчи устига қайноқ сув сепилиши ва жисмоний тазйиқлардан сўнг бинонинг иккинчи қаватидан сакраб қочишга муваффақ бўлганди

Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, 6 сентябрь куни шифохонага олиб келинган 19 ёшли келинга 6–8 фоизли 2–3А даражали куйиш ташхиси қўйилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Жабрланувчининг маълум қилишича, оиладаги келишмовчилик қайнонаси унинг номига кредитлар ва тилла буюмлар олганини қамоқда бўлган турмуш ўртоғига айтганидан сўнг бошланган. Жазо сифатида қайнопаси ва қайнсинглиси уни июль ойидан бошлаб хонага қамаб, олти ойлик фарзандини кўрсатмасдан, оч-наҳор ушлаб келишган. 

29 август куни унга нисбатан жисмоний ва руҳий тазйиқлар янада кучайган: устига қайноқ сув сепилган, ҳожатхонадан сув ичишга ва суваракларга қарши мўлжалланган кимёвий воситани (бўр) ейишга мажбурланган. Жабрланувчи балкон орқали қувурга осилиб, иккинчи қаватдан сакраш йўли билан қочишга ва отасига боғланишга эришган.

Жабрланувчи Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Жиззах филиалига ётқизилган бўлиб, унинг чап қўл елка, чап оёқ сон, ўнг оёқ тизза ва қорин соҳаларида оғир даражали куйиш жароҳатлари қайд этилган.

Жабрланувчи доимий равишда калтаклангани, сочидан судраб ҳақоратлангани, корейс тузи ва заҳарли кимёвий воситани (бор) ейишга мажбурланганини маълум қилган.

Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар тарқалган барча важларни ва экспертиза хулосаларини ўрганиб, ҳолатга тўлиқ ҳуқуқий баҳо берилишини маълум қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...