Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг 15 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти (автобус) хизматларидан фойдаланган йўловчилар сони рекорд даражага етди. Шаҳар транспорт тизими томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, кун давомида пойтахт автобусларида жами 1 миллион 520 минг 113 нафар йўловчи ташилган.
Соҳа мутасаддилари аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш фаоллиги юқорилаганини эътироф этиб, барча йўловчиларга миннатдорлик билдирган.
Уларнинг таъкидлашича, жамоат транспортини танлаш шаҳар йўлларидаги тирбандликларни камайтириш, атроф-муҳит ва экологияни асраш ҳамда вақтни тежашга бевосита ҳисса қўшади.
Масъуллар пойтахт аҳолиси ва меҳмонларини шаҳар бўйлаб хавфсиз, қулай ва тез ҳаракатланиш учун жамоат транспорти хизматларидан мунтазам фойдаланишга чақирган.
14 сентябрь куни Тошкент метрополитенида ҳам рекорд даражадаги йўловчи оқими қайд этилганди. Бир кун давомида метро хизматларидан фойдаланганлар сони 1 165 550 нафарни ташкил этган эди.

Изоҳлар мавжуд емас