Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда ижара хизматлари ҳажми 9 триллион сўмга етди
Иқтисод

Ўзбекистонда ижара хизматлари ҳажми 9 триллион сўмга етди

14
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.2026 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонда ижара хизматлари ҳажми 9 триллион сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,7 фоизга ошган.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида ижара хизматлари ҳажми бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда — 3,3 триллион сўм. Кейинги ўринларда Тошкент вилояти — 959,5 миллиард сўм, Самарқанд вилояти — 902,9 миллиард сўм ва Фарғона вилояти — 575 миллиард сўм.

Қашқадарё вилоятида ижара хизматлари ҳажми 518,6 миллиард сўмни, Андижонда — 477 миллиард сўмни, Бухорода — 463,2 миллиард сўмни ташкил этган. Сурхондарё, Наманган ва Қорақалпоғистон Республикасида бу кўрсаткич мос равишда 310 миллиард, 306,7 миллиард ва 294,3 миллиард сўмга тенг бўлган.

Хоразм вилоятида ижара хизматлари ҳажми 210,6 миллиард сўм, Жиззахда — 163,3 миллиард сўм, Навоийда — 153,2 миллиард сўм ва Сирдарёда — 131,2 миллиард сўмни ташкил этган.

Олдинроқ, жорий йилнинг биринчи ярмида бюджет даромадлари 207 триллион сўмдан ошгани ҳақида хабар бергандик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...