Загрузка
Загрузка
Ўзбекистоннинг алкоголь ишлаб чиқарувчиси антисептиклар ишлаб чиқаришни бошлади
Жамият

Ўзбекистоннинг алкоголь ишлаб чиқарувчиси антисептиклар ишлаб чиқаришни бошлади

1493
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Молия вазирлиги маҳаллий алкоголь ишлаб чиқарувчиларга антисептик воситалар тайёрлашга ўтишни тавсия қилди. Мухбиримиз берган хабарга кўра, шундай корхоналардан бири ҳар куни 44 минг флакон антисептик воситаларини ишлаб чиқариб, арзонлаштирилган нархларда сотмоқда. 

Молия вазирлиги этил спирти ишлаб чиқаришини барқарорлигини таъминлаш ҳамда бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун этил спиртини етарли миқдорда тақсимлаш устидан назоратни кучайтирган. 

Вазирлик маълум қилишича, пандемия шароитида талаб юқори бўлган маҳсулотлардан бири - антисептик воситаларининг тақчиллигига йўл қўймаслик чоралари кўрилмоқда. 

Карантин даврида маҳаллий алокоголь ишлаб чиқарувчи корхоналарга фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш қувватларини антисептик воситаларни ишлаб чиқариш учун сафарбар қилиш бўйича тавсиялар берилган.

Бу борада “Фаровон” компанияси илк қадам қўйиб, ўзнинг алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш бйўича корхонасини антисептикалар ишлаб чиқаришга мослаштирган.

“Фаровон”нинг янги линияси 14 апрелдан ишга туширилиб, ҳар куни 44 минг флакон антисептик тайёрланмоқда. Ушбу восита гигиена ва мувофиқлик сертификатларига эга. Бундан ташқари, у арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда.

Молия вазирлиги антисептик воситалар ишлаб чиқаришнинг   оширилиши чакана савдосида нархлар барқарорлигини таъминлашига умид қилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+