Загрузка
Загрузка
Жисмоний маданият ва спорт вазирлигининг таъкидлашича, 1 июндан «сариқ” ҳудудларда фитнес-клублар ва спорт заллари фаолият юритиши  мумкин.  Бироқ СЭОМ бу хабарни  инкор этмоқда
Жамият

Жисмоний маданият ва спорт вазирлигининг таъкидлашича, 1 июндан «сариқ” ҳудудларда фитнес-клублар ва спорт заллари фаолият юритиши мумкин. Бироқ СЭОМ бу хабарни инкор этмоқда

716
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний маданият ва спорт вазирлиги 1-июндан бошлаб фитнес-клублар ва спорт заллари нафақат “яшил”, балки коронавирус инфекцияси тарқалиши хавфининг “сариқ” ҳудудларида ҳам иш бошлаши мумкинлиги ҳақидаги хабар тарқатди. Шу билан бирга, санитария-эпидемиология осойишталик Агентлиги   хабарнинг “сариқ” ҳудудларга оид қисмини рад этди.

Вазирликнинг таъкидлашича, фитнес-клублар ва спорт заллари уч кун давомида барча санитария талабларини инобатга олган ҳолда "сариқ" ва "яшил" ҳудадларда ўз фаолиятини қайта тиклашлари мумкин.

Ушбу талаблар қуйидагилардан иборат:

- муассасаларга эрталаб соат 7:30 дан кечқурун 18:30 гача киришга рухсат берилади;

- кириш жойида ҳар-бир ташриф буюрувчининг ҳарорати текширилиши керак, ҳарорати 37 даражадан юқори бўлганлар ичкарига киритилмайди;

- бассейнлардан фойдаланиш таъқиқланади;

Қизиғи шундаки, Республика махсус комиссиясининг эълон қилинган расмий қарорига кўра, фитнес-клублар ва спорт залларининг фаолият юритиши фақат “яшил” ҳудудларда рухсат этилади.

Санитария-эпидемиология осойишталик Агентлигининг Batafsil.uz   мухбирига маълум қилишича, фитнес-клублар ва спорт залларини очиш "сариқ" ҳудудга тегишли эмас. Масалан, Тошкентда ушбу объектларнинг фаолияти ҳозирча тўхтатилган.

Вазиятга аниқлик киритиш учун Batafsil.uz мухбири СЭОМнинг бир нечта туман бўлимларига қўнғироқ қилганида, улар "сариқ" ҳудудларда спорт заллари ва фитнес марказларини очишга рухсат йўқлигини билдиришди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...