Загрузка
Загрузка
"Ўзтемирюловчи" деярли 200 километр йўл босиб ўтишга мажбур бўлган йўловчиларнинг шикоятларига жавоб берди
Ҳодисалар

"Ўзтемирюловчи" деярли 200 километр йўл босиб ўтишга мажбур бўлган йўловчиларнинг шикоятларига жавоб берди

5
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Ижтимоий тармоқларда "Сариосиё – Термиз" йўналишидаги шаҳарлараро поездда юзага келган тирбандлик акс этган видеолар кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Ҳолат юзасидан "Ўзтемирйўлйўловчи" жамияти муносабат билдирди. 

Расмий маълумотга кўра, ушбу йўналишдаги поезд 4 та вагондан иборат бўлиб, жамоат транспорти тамойили асосида фаолият юритади. Бу ерда чипталар ўриндиқ (жой) рақами кўрсатилмаган ҳолда сотилади ва йўловчилар вагондаги бўш ўринларга жойлашадилар. Ҳар бир вагон 81 нафаргача одамни ўтирган ҳолда ташишга мўлжалланган.

Масъулларнинг таъкидлашича, поезд аҳолига арзон ва қулай хизмат кўрсатиш учун ташкил этилган бўлиб, ҳозирда унга талаб жуда юқори. Айниқса, дам олиш ва байрам кунларида оқим кескин ортиши сабабли баъзи қатновларда тирбандлик юзага келиши мумкин. 

Поезд вагонлари мавсумга қараб иситиш ва совутиш тизимлари билан таъминланган бўлиб, масъуллар тарқалган хабарлар юзасидан ўрганиш олиб бормоқда ва хизмат сифатини ошириш бўйича тегишли чоралар кўрилиши айтиб ўтилган.

Олдинроқ Темир йўл чипталарини сотиб олиш учун онлайн платформанинг 500 мингдан ортиқ фойдаланувчилари тизимни бузганликлари учун блок қилиб қўйилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...