Загрузка
Загрузка
Миссури, Техас ва бошқа штатлар билан қўшма лойиҳалар: Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди
Сиёсат

Миссури, Техас ва бошқа штатлар билан қўшма лойиҳалар: Шавкат Мирзиёев АҚШ Конгресси делегациясини қабул қилди

4
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Америка Қўшма Штатлари Конгресси Вакиллар палатаси аъзоларидан иборат делегацияни қабул қилди. Учрашув аввалида америкалик қонун чиқарувчилар давлатимиз раҳбари ва халқимизни Мустақилликнинг 35 йиллиги билан самимий қутладилар.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда парламентлараро ва ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган. Тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйишда Миссури, Шимолий Каролина, Техас ва Гавайи штатлари билан қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий алоқалар ривожланиб бораётгани, жорий йил бошидан буён ўзаро савдо ҳажми 20 фоизга ошгани мамнуният билан таъкидланган.

Ҳозирда энергетика, муҳим минераллар, транспорт, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар ва саноат соҳаларини қамраб олган уч йиллик Иқтисодий ҳамкорлик дастури изчил амалга оширилмоқда. Сўнггида томонлар минтақавий масалаларни кўриб чиқиб, ишбилармонлик миссияларининг ўзаро ташрифларини ташкил этишга келишиб олинган.

Олдинроқ Комил Алламжонов Ўзбекистон–АҚШ муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш, икки давлат ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиришга қўшган ҳиссаси учун "Дўстлик" ордени билан мукофотланганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...