Загрузка
Загрузка
Кинотуризмдан йил бўйи ишлайдиган курортларгача: Ўзбекистон инвесторларга 380 дан ортиқ лойиҳани таклиф қилади
Туризм

Кинотуризмдан йил бўйи ишлайдиган курортларгача: Ўзбекистон инвесторларга 380 дан ортиқ лойиҳани таклиф қилади

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистонда туризм соҳасидаги инвестицияларни жалб қилиш учун 380 дан ортиқ истиқболли лойиҳа тайёрланди. Улар меҳмонхона бизнеси, йил давомида фаолият юритадиган курортлар, тиббий ва соғломлаштириш туризми, кинотуризм, шунингдек, транспорт инфратузилмаси ва рақамли платформаларни ривожлантиришни қамраб олади. Бу ҳақда Batafsil.uz мухбири Тошкентда ўтказилаётган биринчи халқаро туризм ва инвестиция форумида маълумот олди. 

Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аккуловнинг айтишича, лойиҳалар ҳудудлар ва тегишли вазирликлар билан ҳамкорликда шакллантирилган.

Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев инвестициялар учун бешта асосий йўналишни белгилаб берди. Уларнинг қаторида меҳмонхона бизнесидан ташқари, Бўстонлиқ, Чимён, Амирсой, Чорвоқ ва Зоминда йил давомида ишлайдиган туристик марказлар ташкил этиш бор.

Шунингдек, Самарқанд, Бухоро ва Хивада гастрономик ҳамда маданий мажмуаларни ривожлантириш таклиф қилинмоқда.

Хўжаев ҳозирча етарлича ўзлаштирилмаган йўналишлар сифатида тиббий, соғломлаштириш ва кинотуризмни алоҳида қайд этди. Бундан ташқари, инвесторлар аэропортлар ва темир йўлларни модернизация қилиш, сайёҳлар учун рақамли платформалар яратиш лойиҳаларига ҳам жалб этилмоқчи.

Келгуси бир йил давомида 34 та лойиҳа бўйича бош режаларни ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Абдулазиз Аккуловнинг таъкидлашича, 2030 йилгача туризм соҳасида банд бўлганлар сонини икки миллион кишига етказиш мақсад қилинган.

"Биз учун форумнинг асосий натижаси эришилган келишувларни амалий лойиҳаларга, лойиҳаларни эса туристик объектлар, сифатли хизматлар ва янги иш ўринларига айлантиришдан иборат", — деди Туризм қўмитаси раиси.

Бироз олдин Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни 2027 йил бошида тиклаши мумкинлиги ҳақида хабар қилган эдик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...