Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда сайёҳлар учун ягона онлайн-платформа ишлаб чиқилмоқда
Туризм

Ўзбекистонда сайёҳлар учун ягона онлайн-платформа ишлаб чиқилмоқда

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистонда сайёҳлар туристик агентликларга мурожаат қилмасдан, сафарларини мустақил равишда ташкил этишлари мумкин бўлган онлайн-платформани ишга туширишга тайёргарлик кўрилмоқда. Лойиҳа тафсилотларини Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик сервис хизмати виза бўлими бошлиғи Шаҳбоз Усмонов Batafsil.uz мухбирига берган эксклюзив интервьюсида маълум қилди.

Ягона платформа орқали фойдаланувчилар авиачипта ва темир йўл чипталарини сотиб олишлари, меҳмонхоналар ва трансферларни брон қилишлари, суғурта расмийлаштиришлари, тайёр турларни харид қилишлари ёки ўзлари бир нечта йўналишни бирлаштирган саёҳат маршрутларини тузишлари мумкин бўлади. Ташкиллаштирилган гуруҳлар учун чартер рейсларга буюртма бериш имконияти ҳам назарда тутилади.

"Бугунги кунда тобора кўпроқ одамлар туристик агентликларга мурожаат қилмасдан, саёҳатларни мустақил ташкил этишни афзал кўрмоқда. Биз уйдан ёки офисдан чиқмасдан туриб, сафарни режалаштириш ва расмийлаштириш имконини берадиган платформани ишлаб чиқмоқдамиз. Бунда бизнинг вазифамиз фойдаланувчиларга имкон қадар қулай нархларни таклиф қилишдан иборат", — деди Усмонов.

Унинг сўзларига кўра, ишлаб чиқувчилар фойдаланувчиларга турли таклифлар орасидан танлаш имконини бериш орқали нархларни рақобатбардош қилишни режалаштирмоқда.

Сервис Ўзбекистонга келадиган хорижий сайёҳлар, шунингдек, республика фуқароларининг чет элга сафарлари учун мўлжалланади.

Дастлабки баҳолашларга кўра, платформани ишлаб чиқишни якунлаш учун яна уч-тўрт ой талаб этилади.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтда Бенилюкс давлатларидан бирининг дипломатик ваколатхонаси фаолиятини ташкил этиш бўйича ишлар давом этмоқда.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...