Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда халқаро меҳмонхона брендлари сонини 100 тага етказиш режалаштирилмоқда
Туризм

Ўзбекистонда халқаро меҳмонхона брендлари сонини 100 тага етказиш режалаштирилмоқда

6
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда халқаро брендлар остида фаолият юритаётган меҳмонхоналар сонини 100 тага етказиш мақсад қилинган. Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев Тошкентда ўтказилган биринчи халқаро туризм ва инвестиция форумидаги чиқиши чоғида маълум қилди. Бу ҳақда  Batafsil.uz мухбири хабар берди.

Жорий йилнинг ўзида мамлакатда 177 та янги меҳмонхона, 479 та оилавий меҳмон уйи ва 245 та хостел очилди. Шу билан бирга, узоқ хорижий давлатлардан келаётган сайёҳлар Ўзбекистонда кўпроқ вақт ўтказа бошлади. Агар икки йил аввал улар мамлакатда ўртача олти кун қолган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич саккиз кунга етган.

«Энди фаолиятимиз нафақат сайёҳлар сони, балки хизматлар сифати билан ҳам баҳоланади. Сайёҳ мамлакатда қанча узоқ қолса ва кўпроқ маблағ сарфласа, биринчи навбатда инвесторнинг даромади ортади», — деди Хўжаев.

Ҳозирда республикада 31 та халқаро меҳмонхона бренди фаолият юритмоқда.

Янги уч юлдузли меҳмонхоналар қурayotgan тадбиркорларга ҳар бир хона учун 40 миллион сўм, тўрт ва беш юлдузли меҳмонхоналар қурилиши учун эса 65 миллион сўм миқдорида субсидия ажратиш белгиланган.

Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аккуловнинг маълум қилишича, жорий форум доирасида Radisson, Wyndham, Mövenpick, Minor Hotels ва Accor халқаро меҳмонхона тармоқлари иштирокидаги лойиҳалар бўйича келишувларга эришиш режалаштирилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда сайёҳлар туристик агентликларга мурожаат қилмасдан, сафарларини мустақил равишда ташкил этишлари мумкин бўлган онлайн-платформани ишга туширишга тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилгандик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...