Загрузка
Загрузка
Марказий Осиёда ОИВ юқтириш ва ОИТСдан ўлим ҳолатлари кўпаймоқда
Жамият

Марказий Осиёда ОИВ юқтириш ва ОИТСдан ўлим ҳолатлари кўпаймоқда

8
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Шарқий Европа ва Марказий Осиё ОИВ инфекциясини юқтиришнинг янги ҳолатлари ҳамда ОИТС билан боғлиқ ўлимлар сони бир вақтнинг ўзида ўсиб бораётган ягона минтақадир. БМТнинг ОИВ/ОИТС бўйича қўшма дастури — ЮНЭЙДС ҳисоботида қайд этилишича, 2010 йилдан буён минтақада янги инфекция ҳолатлари 17 фоизга, ОИТС билан боғлиқ ўлимлар эса 11 фоизга ошган.

2025 йилда минтақада 120 минг кишига ОИВ ташхиси қўйилган, 43 минг киши эса ОИТС билан боғлиқ касалликлар оқибатида вафот этган.

Умуман, ҳудудда қарийб 2 миллион киши ОИВ билан яшамоқда. Минтақада ОИВ билан яшаётганларнинг 83 фоизи ўз мақомидан хабардор, бироқ уларнинг фақат 56 фоизи вирусга қарши антиретровирус терапиясини олмоқда.

Вирус юкламаси босилганлар улуши эса 48 фоизни ташкил этган. ЮНЭЙДС вакилининг таъкидлашича, даволанишни кеч бошлаш ёки узиб қўйиш инфекция тарқалишининг олдини олиш имкониятларини камайтиради.

Ҳисоботда муаммонинг асосий сабаблари сифатида ОИВ билан яшаётган инсонларга нисбатан тамғалаш ва камситиш, жазоловчи қонунлар, профилактика хизматларининг етарли эмаслиги ҳамда тиббий ёрдамдан фойдаланишдаги тўсиқлар келтирилган. Уруш, аҳоли кўчиши ва меҳнат миграцияси ҳам даволанишнинг узлуксизлигини таъминлашни қийинлаштирмоқда.

2025 йилда минтақада ОИВга қарши халқаро дастурларни молиялаштириш 26 фоизга — 264 миллион доллардан 196 миллион долларгача камайган. Миллий харажатлар ошган бўлса-да, бу қисқаришни тўлиқ қопламаган.

Бутун дунё бўйича эса 2010 йилга нисбатан ОИВни юқтиришнинг янги ҳолатлари 42 фоизга, ОИТС билан боғлиқ ўлимлар 57 фоизга камайган. ЮНЭЙДС мутахассислари инфекцияга қарши курашишда даволаниш ва профилактика хизматларидан барча учун тўсиқларсиз фойдаланиш имкониятини кенгайтириш зарурлигини таъкидламоқда.

Шунингдек, минтақада ОИВ билан яшаётган, аммо даволанишни бошламаганлар сони 560 минг нафарга яқин. Бу ташхис қўйилганларнинг тахминан учдан бир қисмидир. Жаҳон миқёсида 2010 йилдан бери янги ОИВ инфекциялари 42 фоизга, ОИТС билан боғлиқ ўлимлар 57 фоизга камайган.

ЮНЭЙДС маълумотларига кўра, Шарқий Европа ва Марказий Осиёда эса бу кўрсаткичлар аксинча ўсган.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда Коксаки вируси тарқалаётгани ҳақида хабарлар тарқалиб, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ушбу хабарлар юзасидан муносабат билдирганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...