Загрузка
Загрузка
Диссертацияларни экспертизага танлашда сунъий интеллектдан фойдаланиш ҳам ҳисобга олиниши мумкин
Жамият

Диссертацияларни экспертизага танлашда сунъий интеллектдан фойдаланиш ҳам ҳисобга олиниши мумкин

5
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Ўзбекистонда илмий кенгашлар томонидан маъқулланган диссертацияларни маҳаллий ва хорижий мустақил экспертлар текширувидан ўтказиш тартибини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақда илмий даража берувчи илмий кенгашлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тўғрисидаги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида назарда тутилган.

Лойиҳага мувофиқ, диссертациялар экспертизага илмий кенгашнинг рейтинги, ишда плагиат ёки сунъий интеллектдан фойдаланиш кўрсаткичлари, шунингдек, асослантирилган мурожаатлар инобатга олинган ҳолда танланади.

Экспертлар инсон омилисиз, анонимликни сақлаган ва манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаган ҳолда сараланиши белгиланмоқда. Уларнинг хулосалари илмий кенгашлар фаолияти рейтингини шакллантиришда ҳисобга олинади.

Ҳужжатда диссертация ҳимояси жараёнидаги қоидабузарликлар юзасидан шикоятларни электрон шаклда қабул қилиш тартиби ҳам назарда тутилган. Мурожаатлар видеоёзувлар, йиғилиш баённомалари ва овоз бериш натижалари асосида ўрганилиши таклиф этилмоқда.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси 2026 йил 10 декабрга қадар давом этади. Ҳужжат ҳозирча лойиҳа мақомида бўлиб, ундаги таклифлар муҳокама натижаларига кўра ўзгариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 2027 йилдан илмий даража олиш тартиби ўзгариши ҳақида хабар берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...