Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонга келувчи хорижлик сайёҳлар сони кескин ошди
Туризм

Ўзбекистонга келувчи хорижлик сайёҳлар сони кескин ошди

12
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Халқаро Expedia Group компанияси маълумотларига кўра, июнь ойида мамлакатимизга саёҳат қилиш бўйича қидирувлар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 54 фоизга, амалий брон қилишлар эса 45,6 фоизга ортган.

Шунга кўра, харид қилинган авиачипталар миқдори 23 фоизлик ўсишни кўрсатган. Тасдиқланган барча буюртмаларнинг 82,9 фоизи 2026 йилнинг июль ҳамда сентябр ойлари оралиғига тўғри келган. Бу кўрсаткич юртимизда кутилаётган юқори туризм мавсумида ҳам талаб барқарор сақланиб қолишини англатган.

Сайёҳлар оқими бўйича АҚШ ва Япония энг юқори ўсиш суръатларини намоён этган. Европа давлатлари орасида эса Буюк Британия, Германия ва Франция етакчиликни қўлга киритган.

Шу билан бирга, республика ичида Тошкент, Самарқанд ва Бухоро энг оммабоп манзиллар бўлиб қолмоқда.

Бундан ташқари, Хива шаҳрига бўлган қизиқиш ҳам сезиларли даражада ортган. Ўзбекистонга бўлган эътиборнинг бундай кучайиши халқаро авиақатновларнинг кенгайиши, виза тизимининг соддалаштирилиши ва фаол тарғибот ишлари билан изоҳланган. 

Олдинроқ Россиядан 2026 йилнинг дастлабки беш ойида мамлакатга қарийб 466 минг россиялик ташриф буюргани ҳақида маълумот берилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...