Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекнефтгаз ва Давлат активларини бошқариш агентлигида (ДАБА) ўтказилган тафтиш натижасида миллиардлаб сўмлик талон-торожлик ҳолатлари аниқланганини маълум қилди.
Давлат раҳбарининг таъкидлашича, ДАБА мансабдор шахслари бозор қиймати камида 250 миллиард сўм бўлган ер участкасини ёпиқ аукцион орқали бор-йўғи 120 миллиард сўмга сотиб юборган. Ушбу ва бошқа жиддий қонунбузилиш ҳолатлари сабабли агентлик директори Акмалхон Ортиқов лавозимидан озод этилган.
Президент коррупция авж олган ушбу идораларда хавфсизлик учун масъул бўлган шахслар фаолиятини кескин танқид қилиб, масъул ходимларнинг жавобгарлигини кўриб чиқиш бўйича ДХХ раисига топшириқ берди.
ДАБА мансабдорларига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов гуруҳига Хизматнинг иқтисодий масалалар бўйича мутахассислари жалб қилинади.
Сотилган барча давлат мулклари бўйича ҳар бир ҳолат синчковлик билан қайта текширилади.
Ўзбекнефтгаз ва ДАБА тизимидаги бундай ҳолатлар давлат иқтисодий хавфсизлигига таҳдид сифатида баҳоланди. Давлат раҳбари соҳадаги ҳар бир шубҳали битим охиригача ўрганилишини алоҳида қайд этган.
Бугун Солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Мубин Мирзаев ва Мирзо-Улугбек тумани солиқ инспекцияси раҳбари Дилшод Усмонов ҳам ишдан бушатилди.

Изоҳлар мавжуд емас