Загрузка
Загрузка
Эрон элчиси: "Ҳизбуллоҳни молиялаштираётганимиз ҳақидаги айбловлар асоссиз"
Сиёсат

Эрон элчиси: "Ҳизбуллоҳни молиялаштираётганимиз ҳақидаги айбловлар асоссиз"

67
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Кеча Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ОАВ вакиллари билан ўтказилган учрашувда Эрон томони Ҳизбуллоҳни 1,2 миллиард доллар билан таъминлагани ҳақида далиллар мавжудлигини билдирган эди. Эроннинг Ўзбекистондаги фавқулодда мухтор ва элчиси Муҳаммад Али Искандарий журналистлар билан учрашувида ушбу баёнот юзасидан Batafsil.uz мухбирига муносабат билдирди.

Бугун, 4 март куни, Тошкентда ўтказилган матбуот анжуманида элчи "Ҳизбуллоҳ"ни 1,2 миллиард доллар миқдорида молиялаштиргани ҳақидаги иддаоларни рад этди. У бундай айбловларни "асоссиз ва сиёсий баҳона" деб атади ҳамда Эроннинг "қаршилик ҳаракатларини" фақат маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашини таъкидлади. 

Хусусан, элчи "Эрон Ислом Республикаси бутун дунёда ўша қаршилик кўрсатиш фронтини қўллаб-қувватлайди. Дунёнинг қайси нуқтасида бўлмасин қаршилик кўрсатиш ҳаракати Исроилнинг босқинчилик ҳаракатлари ёки Американинг империалистик ҳаракатларига қарши турса, биз уни қўллаб-қувватлаймиз. Лекин бу ёрдам фақатгина маънавий қўллаб-қувватлашдан иборат," - деди.

Матбуот анжуманида элчи Исроил томони илгари сурган 1,2 миллиард долларлик молиялаштириш ҳақидаги баёнотга тўхталар экан, бу каби маълумотлар Эронни минтақадаги вазият учун айбдор сифатида кўрсатишга қаратилганини билдирди. Унинг фикрича, бу айбловлар "қаршилик ғоясини" сусайтириш ва жамоатчилик фикрини чалғитиш мақсадида илгари сурилмоқда.

Шунингдек, у АҚШнинг Исроилга кўрсатаётган молиявий ёрдамини мисол қилиб келтирди. Элчининг айтишича, агар молиялаштириш масаласи муҳокама қилинадиган бўлса, аввало АҚШнинг Исроилга ажратаётган йирик маблағларига эътибор қаратиш лозим. "Сўнгги ёрдам пакети 50 миллиард долларни ташкил этган", деди у.

Эрон дипломатик вакили таъкидлашича, Теҳроннинг асосий позицияси оддий аҳолини нишонга олиш эмас, балки ҳарбий объектларга жавоб беришдан иборат. У Эрон ҳеч қачон бегуноҳ фуқароларга қарши ҳаракатларни қўллаб-қувватламаслигини ҳам қайд этди. 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...