Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг иккита корхонасига нисбатан санкция жорий қилди
Сиёсат

Европа Иттифоқи Ўзбекистоннинг иккита корхонасига нисбатан санкция жорий қилди

26

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Европа Иттифоқи Россияга қарши йўналтирилган 20-санкциялар пакети доирасида Ўзбекистоннинг пахта целлюлозаси ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи иккита заводига нисбатан чекловлар ўрнатди. Ушбу корхоналар ҳарбий мақсадларда қўлланилиши мумкин бўлган маҳсулотларни Россияга етказиб беришда гумонланмоқда.

Европа Иттифоқи Кенгашининг расмий журналида эълон қилинган маълумотларга кўра, "Фарғона кимё заводи" (пахта целлюлозаси ишлаб чиқариш заводи); Raw Materials Cellulose компанияси "қора рўйхат"га киритилган.

Европа томонининг таъкидлашича, пахта целлюлозаси икки хил мақсадда қўлланиладиган товар ҳисобланиб, ундан нафақат фуқаролик маҳсулотлари, балки порох ва бошқа портловчи моддалар ишлаб чиқаришда ҳам фойдаланилиши мумкин. Санкциялар ушбу компанияларга Европа технологиялари ва маҳсулотларини сотишни тақиқлайди ҳамда уларнинг Европа Иттифоқи ҳудудидаги эҳтимолий активларини музлатишни кўзда тутади.

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, мазкур санкциялар пакети фақат Ўзбекистон билан чекланиб қолмаган. Унга Қирғизистон, Қозоғистон, Хитой ва Туркия каби давлатларнинг компаниялари ҳам киритилган. Бу чоралар санкция остидаги товарларнинг учинчи давлатлар орқали Россияга реэкспорт қилинишига йўл қўймаслик мақсадида амалга оширилмоқда.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...