Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Осиё бўйлаб расмий сафари доирасида Ўзбекистонга ташриф буюради. Беш кунлик сафар давомида у Индонезия, Филиппин ва Ўзбекистонда бўлиши режалаштирилган.
Маълум қилинишича, давлат раҳбарига турмуш ўртоғи ҳамда Германиянинг турли соҳаларида фаолият юритаётган компаниялари вакилларидан иборат бизнес делегация ҳамроҳлик қилади. Ташриф икки давлат ўртасидаги иқтисодий, савдо ва инвестициявий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Тошкентда Франк-Вальтер Штайнмайер Германиянинг йирик қурилиш компанияларидан бири бўлган "ГП Гюнтер Папенбург" филиали фаолияти билан танишади. Лойиҳа икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг амалий намунаси сифатида баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 30 апрель куни Тошкентга Чехия Бош вазири Андрей Бабишни ҳам расмий ташриф буюрганди.

Изоҳлар мавжуд емас