Загрузка
Загрузка
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон ва бир қатор давтлатларга рақамлаштиришни ривожлантириш учун 1 миллион доллар ажратади
Сиёсат

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон ва бир қатор давтлатларга рақамлаштиришни ривожлантириш учун 1 миллион доллар ажратади

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Осиё тараққиёт банки Марказий ва Ғарбий Осиё минтақасида, жумладан Ўзбекистонда рақамли трансформацияни қўллаб-қувватлаш ҳамда барқарор иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида 1 миллион долларлик минтақавий техник ёрдам лойиҳасини маъқуллади.

Банкнинг Техник ёрдам махсус жамғармаси гранти ҳисобидан молиялаштирилувчи ушбу дастур 2026 йилнинг сентябридан 2030 йилнинг сентябригача амалга оширилиши режалаштирилган.

Қамров доирасига еттита мамлакат — Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Озарбайжон, Арманистон ва Покистон киритилган. Лойиҳа Осиё тараққиёт банкининг Рақамли сектор идораси, Марказий ва Ғарбий Осиё департаменти ҳамда жойлардаги ваколатхоналар ҳамкорлигида олиб борилади.

Молиявий маблағлар ичида энг катта улуш Тожикистонга 300 минг доллар ва Қозоғистонга 200 минг доллар ажратилган бўлса, Озарбайжон ва Арманистон 150 минг доллардан, Покистон 100 минг доллар, Қирғизистон ва Ўзбекистон эса 50 минг доллардан қабул қилади.

Техник ёрдам доирасида соҳавий тадқиқотлар ўтказиш, инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш ва муассасалар салоҳиятини ошириш кўзда тутилган.

Хусусан, Ўзбекистон ушбу кўмакдан яримўтказгичлар саноатини ривожлантириш лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланади.

Шу билан бирга, Тожикистонда мактабларни интернетга улаш, Қозоғистон ва Қирғизистонда сунъий интеллект ҳамда киберхавфсизлик инфратузилмасини мустаҳкамлаш бўйича ташаббуслар қўллаб-қувватланади.

Ажратилаётган маблағлар, шунингдек, қишлоқ ва олис ҳудудларда рақамли тенгсизликни камайтириш, хавфсиз маълумот алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда замонавий технологияларни давлат ва хўжалик бошқарувига кенгроқ жорий этишга хизмат қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Осиё тараққиёт банки Осиё ва Тинч океани минтақасида рақамли савдо ҳамда трансчегаравий электрон тижоратнинг ривожланиши бўйича янги ҳисоботида Марказий Осиё давлатлари орасида Ўзбекистон 32,5 балл иккинчи ўринни қайд этганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...