Загрузка
Загрузка
Президент Нурафшондаги махсус техникалар ва ҳарбий аслаҳалар ишлаб чиқарувчи корхонага ташриф буюрди
Сиёсат

Президент Нурафшондаги махсус техникалар ва ҳарбий аслаҳалар ишлаб чиқарувчи корхонага ташриф буюрди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрида жойлашган, умумий қиймати 50 миллион долларни ташкил этувчи "Нурафшон махсус техника" корхонаси фаолияти билан танишди. 25,8 гектар майдонда ташкил этилган мазкур мажмуада бугунги кунда KRANTAS бренди остида махсус турдаги автомобиллар, ҳарбий техника ва турли механизмлар ишлаб чиқарилмоқда ҳамда 300 нафардан ортиқ юқори малакали мутахассис доимий иш ўрни билан таъминланган.

АҚШ, Германия, Италия, Швеция, Россия, Хитой ва Туркиядан келтирилган замонавий ускуна ҳамда технологиялар билан жиҳозланган корхонада ўтган даврда 2 ярим минг тоннага яқин металл конструкция, 300 дан зиёд автомобиль устқурмаси, 200 дан ортиқ шасси ва 20 дан зиёд трактор ишлаб чиқарилган. Хусусан, ўтган йилнинг ўзида буюртмачиларга 275 миллиард сўмлик техника ва механизмлар етказиб берилган.

Корхонада импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ҳажмини янада кенгайтириш мақсадида Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманидаги 10 гектар майдонда янги завод қуриш режалаштирилган бўлиб, бу лойиҳа йилига 15–18 миллион долларга тенг маҳсулотларни маҳаллийлаштириш имконини беради. 

Давлатимиз раҳбари мажмуадаги ишлаб чиқариш жараёнлари ва маҳсулотларни кўздан кечириб, соҳа мутасаддилари ва муҳандислари билан суҳбатда маҳаллийлаштириш кўламини кенгайтириш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича муҳим вазифаларни белгилаб берган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...