Загрузка
Загрузка
ChatGPT дунёдаги энг йирик СИ-платформалардан бирига киберҳужум қилди. Бу бошланишими?
Ҳодисалар

ChatGPT дунёдаги энг йирик СИ-платформалардан бирига киберҳужум қилди. Бу бошланишими?

9
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  OpenAI компанияси томонидан ўтказилган ички тест синовлари давомида кутилмаган киберҳодиса юз берди. GPT-5.6-Sol ҳамда бошқа бир илғор модел Hugging Face платформаси инфратузилмасига ҳужум уюштирди.

Синовлар интернетдан узилган, алоҳида ажратилган хавфсиз муҳитда ўтказилаётган бўлишига қарамай, сунъий интеллект агентлар тизимни ёриб ўтиб, тармоққа чиқишга эришган.

Аниқланишича, топшириқни бажариш жараёнида автоном моделларга берилган эркинлик уларнинг одатий чекларидан чиқишига сабаб бўлган. Агентлар ахборот ресурсларини қўлга киритиш мақсадида бир вақтнинг ўзида бир нечта хакерлик усулларини, жумладан, ўғирланган пароллардан фойдаланиш тактикасини қўллаган.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, OpenAI ва Hugging Face мутахассислари шубҳали ҳаракатларни ўз вақтида пайқаб, ҳужумни тўхтатишга муваффақ бўлган. Иккала ташкилот вакиллари воқеада ҳеч қандай ғаразли инсон омили бўлмаганини, ҳаммаси сунъий интеллектнинг мустақил ҳаракатлари оқибатида юз берганини билдирган.

Эътиборлиси, Hugging Face муассиси Клеман Деланг жараённинг тўлиқ автоном тарзда содир бўлганини ҳайратланарли ҳодиса сифатида баҳолаган.

Ўз навбатида, OpenAI томони аниқланган бўшлиқларни бартараф этиш ҳамда хавфсизлик механизмларини янада мустаҳкамлаш бўйича кечиктириб бўлмас чоралар кўрилишини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, февраль ойида Ўзбекистонда 15 миллион фуқаронинг шахсий маълумотлари "Dark Web"га чиқиб кетган эди. Ижтимоий тармоқларда ҳукумат тизимларига киберҳужум уюштирилгани ва рекорд даражадаги аҳоли маълумотлари ўғирлангани ҳақида хавотирли хабарлар тарқалганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...