Сергей Лавров 2020 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга ташриф буюради
Сиёсат

Сергей Лавров 2020 йилнинг январь ойида Ўзбекистонга ташриф буюради

779

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров келгуси йилнинг январь ойида Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.

Бу ҳақида Тошкентда МГИМО (Москва давлат халқаро муносабатлар институти) филиалининг расмий очилиш маросимида маълум қилинди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг айтишича, Россия ТИВнинг Тошкентга ташриф буюриши иккала давлат кун тартибидан ўрин олган.

“Бу ташриф тахминан кейинги йилнинг январь ойи ўрталарида режалаштирилган. Россия вазирининг Ўзбекистонда бўлиши давомида Москва давлат халқаро муносабатлар институти Тошкент филиали ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига ташрифлар амалга оширилади. Биз биргаликда учрашамиз ва Сергей Викторович бошқа ишлар баробарида    барча учун қизиқарли бўлган мавзуда қисқа маъруза қилишга ваъда берди”, - деб айтди Комилов.

МГИМО биринчи хориж филиалининг очилиши тўғрисидаги видеорепортажни бу ердан кўришингиз мумкин.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...