Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон БМТнинг нуфузли комиссиясига аъзо сифатида сайланди
Сиёсат

Ўзбекистон БМТнинг нуфузли комиссиясига аъзо сифатида сайланди

10
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноий одил судлов бўйича комиссиясига 2027–2029 йиллар учун аъзо этиб сайланди. Қарор Нью-Йорк шаҳрида EKOSOS сессияси доирасида бўлиб ўтган сайловларда қабул қилинди.

Мазкур комиссия 1992 йилда Вена шаҳрида ташкил этилган бўлиб, БМТ тизимида жиноятчиликка қарши кураш, жиноий адолат ва қонун устуворлиги соҳасида глобал сиёсатни белгилайдиган асосий органлардан бири ҳисобланади. Унинг таркибига 40 та давлат уч йил муддатга сайланади.

Осиё-Тинч океани минтақасидан ажратилган 4 ўрин учун Хитой, Япония, Ҳиндистон ва Саудия Арабистони билан бирга Ўзбекистон ҳам номзод бўлган. Сайлов арафасида Ҳиндистон номзодини қайтариб олганига қарамай, рақобат юқори даражада сақланиб қолган. Шу шароитда Ўзбекистон номзоди EKOSOSга аъзо давлатлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланган.

Комиссия аъзолиги Ўзбекистон учун халқаро миқёсда янги имкониятлар яратади. Хусусан, жиноятчиликнинг олдини олиш ва трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш бўйича халқаро стандартларни шакллантиришда иштирок этиш, БМТ ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда миллий жиноий адлия тизимини такомиллаштириш учун эксперт ёрдамини жалб қилиш имкони пайдо бўлади.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг комиссиядаги аъзолиги 2027 йил 1 январдан бошланиб, 2029 йил охирига қадар давом этади.

Хусусан, бугун ҳам Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган халқаро форумда Ўзбекистон Президенти трансмиллий наркотаҳдидлар глобал хавфга айланганини таъкидлади ва унга қарши курашни кучайтиришга чақирганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...