Ўзбекистон Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш бўйича янги халқаро Кенгаш таъсисчисига айланмоқда
Сиёсат

Ўзбекистон Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш бўйича янги халқаро Кенгаш таъсисчисига айланмоқда

55

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев АҚШ Президенти Доналд Трампнинг Яқин Шарқдаги можароларни ҳал этишга қаратилган халқаро ташаббусига қўшилиш ва янги ташкил этилаётган Тинчлик кенгашига таъсисчи давлат сифатида аъзо бўлиш таклифини қабул қилди.

Мазкур халқаро лойиҳа 2025 йил 29 сентябрда эълон қилинган бўлиб, у Ғазодаги можарони тугатиш бўйича комплекс режага асосланган. Ташаббус аллақачон дунё етакчилари томонидан кенг қўллаб-қувватланган ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2025 йил 17 ноябрдаги 2803-сонли резолюцияси билан расман маъқулланган.

Янги халқаро тузилма — Тинчлик кенгашининг асосий вазифаси Яқин Шарқда узоқ муддатли барқарорлик ва хавфсизликни таъминлаш учун сиёсий масъулиятни ўз зиммасига олишга тайёр давлатларни бирлаштиришдан иборат. Ўзбекистонга ушбу нуфузли тузилманинг асосчиларидан бири бўлиш таклифи берилган.

Президент Шавкат Мирзиёев ўзининг жавоб мактубида ушбу ташаббусга минтақадаги кўп йиллик низоларни ҳал этиш ва глобал хавфсизликни таъминлаш йўлидаги тарихий қадам сифатида юқори баҳо берган. Давлат раҳбари Ўзбекистоннинг Кенгаш таъсисчиси сифатида фаол иштирок этишга тайёрлигини расман тасдиқлаган.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Ўзбекистон ҳукумати Ғазо сектори ва Россия-Украина можароси бўйича ўзининг расмий позицияси кандайлигинми эълон қилганди. 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...